Мавзу: Транспортда рисклар Ишнинг мақсади


Етказиб беришлар занжирларининг мажмуавий хавфсизлиги концепцияси


Download 154.79 Kb.
bet2/6
Sana28.02.2023
Hajmi154.79 Kb.
#1237386
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9-Амалий машғулот

Етказиб беришлар занжирларининг мажмуавий хавфсизлиги концепцияси.


Амалиётда юкларнинг шикастланиши, транспорт тизимларининг коллапслари, молиявий оқимлардаги бузилишлар оқибатида етказиб беришлар занжирларини бошқаришнинг иқтисодий самараларининг сезиларли пасайиши кузатилади . Масалан, 2000 йилда Европада чакана савдодан кўрилган моддий зарар 13,4 млрд. еврони, ишлаб чиқарувчиларнинг кўрган моддий зарари эса 4,6 млрд. еврони ташкил қилган. Стэндфорд университетининг 11 та корхона ва 3 та логистик провайдерлар билан ўтказган тадқиқотида хавфсизликни бошқаришнинг самарадорлиги бўйича қуйидаги рақамлар келтирилади: “йўқотилган” мижозлар сонининг камайиши – 26%, янги мижозлар сонининг ортиши - 20%, юкларнинг ўғирланиши ва йўқолиши туфайли йўқотишларнинг камайиши - 38%, муаммоларни идентификациялаш ва ҳал қилиш вақтининг камайиши - 30% гача.


Етказиб беришлар занжирларида хавфсизликни таъминлашнинг муҳимлиги ISO28000 „SupplyChainSecurity44 (етказиб беришлар занжирларининг хавфсизлиги) стандартларининг ишлаб чиқилиши, етказиб беришлар занжирларида ҳодисаларни бошқаришнинг (Supply Chain Event Management) ривожланиши, шунингдек 9,0 моделнинг SCOR охирги версиясида етказиб беришлар занжирларининг ишончлилик кўрсаткичларининг бутун бошли блогининг киритилиши билан ҳам тасдиқланади.
Москва автомобиль-йўллар институти, Хемниц техника университети ва СИЛТЭК корхоналар гуруҳи ҳамкорлиги асосидаги “Етказиб беришлар занжирларида бошқариш ва хавфсизлик тизимлари” Марказида етказиб беришлар занжирларининг мажмуавий хавфсизлиги концепцияси ишлаб чиқилган. Ушбу концепция етказиб беришлар занжирларининг хавфсизлигини бошқаришнинг қуйидаги бешта даражасига асосланади:

  1. регламентлар даражаси (стандартлар);

  2. хавф-хатарларни бошқариш услублари даражаси;

  3. ҳодисалар ва жараёнларни бошқариш даражаси;

  4. ахборот технологиялари даражаси;

  5. юкларнинг жисмоний хавфсизлигини таъминлаш даражаси.

Ушбу концепция 2 расмда келтирилган.


Download 154.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling