Мавзу: Транспортда рисклар Ишнинг мақсади


Bullwhip-самарасининг моҳияти


Download 154.79 Kb.
bet4/6
Sana28.02.2023
Hajmi154.79 Kb.
#1237386
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9-Амалий машғулот

Bullwhip-самарасининг моҳияти
Bullwhip-самара охирги истеъмолчининг (ёки етказиб беришлар занжирининг охирги звеносининг, яъни якуний маҳсулотни ишлаб чиқарадиган корхонанинг) талабининг кичик ўзгариши ҳам етказиб беришлар занжирининг бошқа иштирокчиларининг (субпудратчилар, етказиб берувчилар ва бошқалар) режаларида сезиларли четлашишларга олиб келадиган вазиятни тавсифлайди.
Bullwhip-самара ахборотнинг етказиб бериш занжирида ҳаракатланишига қараб талабнинг тебранишлар амплитудасининг ортишини чақиради. Bullwhip-самара вужудга келганда моддий оқимлар ва ахборот оқимларининг етказиб беришлар занжиридаги узлуксиз ҳаракати бузилади, шу тариқа мижознинг буюртмасини бажарилмай қолиши хавфини чақиради.
Bullwhip-самаранинг асосий сабаблари қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Талабни башорат қилишдаги хатолар,

  2. Корхоналар томонидан қўшимча эҳтиёт заҳираларининг яратилиши ва етказиб беришлар партиялари ўлчамларининг ихтиёрий равишда оширилиши (етказиб беришларнинг номунтазамлигининг бир нечта буюртмаларни бирта партияга бирлаштириш оқибатида ишлаб чиқариш режаларидан четлашишларга таъсирини акс эттирувчи Burbidge-самара),

  3. Нархларнинг тебраниши, эҳтиёжлар тўғрисидаги зарурий маълумотларнинг кечикиб олиниши (талабнинг кичик тебранишлари ишлаб чиқаришда тебранишларни чақирадиган Forrester-самара),

  4. Режада белгиланган муддатлар, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳажмларидан четлашишлар.

Юқорида кўрсатилган сабаблардан ташқари, Bullwhip-самара қуйидаги ҳолларда вужудга келади:

  1. Чегирмалар билан ва махсус таклифлар бўйича товарларнинг катта партияларини сотиб олиш,

  2. Бозорда нархларнинг тебранишлари,

  3. Етказиб беришлар занжирининг барча иштирокчилари томонидан EOQ модели (буюртманинг оптимал ўлчами модели) бўйича харид қилиш катталигининг ҳисобланиши, амалиётда уни қўллаш ошиқча эҳтиёт заҳираларига, харидларнинг оширилган ўлчамлари ва харид қилишлар частотасининг камайишига олиб келади,

-талабнинг таклифдан ошиқ бўлиши.
SCM да Bullwhip-самарани қуйидагилар ҳисобига пасайтириш мумкин

  1. Биргаликда башоратлаш ва жараёнли-мўлжалланган режалаштириш,

  2. Бизнес-жараёнларни мувофиқлаштириш ва синхронлаштириш,

  3. Харид қилинадиган ва ишлаб чиқариладиган партияларнинг ўлчамини кичрайтириш,

  4. Харидларнинг частотаси ва мунтазамлигини ошириш.

Оператив бошқариш босқичига нисбатан қўлланилганда Bullwhip-самара ахборот асимметрияси оқибатида етказиб беришлар занжирининг иштирокчиларини унинг олдинги участкаларидаги ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилишнинг кечикишини тавсифлайди.
Bullwhip-самара вужудга келишининг маълумотларни хато узатиш ва нотўғри талқин қилиш билан боғланадиган одам омилига алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади.
Буюртманинг суқилиб кириш нуқтаси (OrderPenetrationPoint) етказиб беришлар занжирларини бошқаришда жуда муҳим тушунча бўлиб ҳисобланади. Буюртманинг суқилиб кириш нуқтасининг ғояси етказиб беришлар занжирини иккита қисмга ажратишга асосланади: омборга ишлаш ва маҳсулотни индивидуаллаштириш.


Download 154.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling