Ўзбекистон республикаси иқтисодий тарақҚиёт ва камбағалликни қИСҚартириш вазирлиги ҳузуридаги бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби


Download 21.44 Kb.
bet1/2
Sana25.03.2023
Hajmi21.44 Kb.
#1295559
  1   2
Bog'liq
BOSH MUTAX LAVOZIM YORIQNOMASI


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК ОЛИЙ МАКТАБИ


ТАСДИҚЛАЙМАН
Директор в.в.б. Р.ХАСАНОВ
___________________________
ҲУДУДИЙ ФИЛИАЛЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЛИМИ БОШ МУТАХАССИСИ ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2020 йилдаги 460-сонли "Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (кейинги ўринларда-вазирлик) томонидан тасдиқланган Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Уставига (кейинги ўринларда - Олий мактаб деб юритилади) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган, хамда ҳудудий филиаллари билан ишлаш бўлими бош мутахассисининг асосий вазифаларини, ҳуқуқлари, масъулиятини белгилайди (бундан буён матнда-бош мутахассис) ва унинг иши мазкур йўриқномага мувофиқ ташкил етилади.
1.2. Бош мутахассис ўз ишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2020 й. 460-сон "Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бўйича Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби тасдиқланган тузилмасига мувофиқ ҳудудий филиаллар билан ишлаш бўлими бошлиғига бевосита бўйсунади.
1.3. Бош мутахассис Олий мактаб директорининг буйруғи билан бўлим бошлиғининг розилиги ва ҳисоботи билан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
1.4. Бош мутахассис бўлимга юклатилган вазифа ва функсияларнинг бажарилишини таъминлайди, ушбу лавозим йўриқномаси билан белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар доирасида унинг барча фаолияти билан ишлайди.
1.5. Бош мутахассис ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, вазирлик ҳайъат қарорларига, Олий мактабнинг буйруқлари, шунингдек ушбу лавозим йўриқномаси қатъий амал қилади.
1.6. Иқтисодий ёки гуманитар олий маълумотга, таълим соҳасида иш стажи ва тажрибага ега бўлган шахс бош мутахассис лавозимига тайинланиши мумкин.



Download 21.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling