Ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодекси


-модда. Моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш


Download 436.5 Kb.
bet44/56
Sana24.12.2022
Hajmi436.5 Kb.
#1063004
TuriКодекс
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   56
Bog'liq
ЖИНОЯТ

150-модда. Моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш
Маҳкумларга интизомий қисмда ҳарбий уставлар талабларига мувофиқ маиший-яшаш шароити яратиб берилади.
Маҳкумларни озиқ-овқат, уст-бош ва бошқа нарсалар билан таъминлаш, шунингдек уларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳарбий уставлар талабларига мувофиқ муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари учун белгиланган норма асосида амалга оширилади.
Касалхона шароитида тиббий ёрдам олишга муҳтож маҳкумлар, даволаниш учун соқчи назорати остида госпиталга жўнатилади ва махсус жиҳозланган палаталарда сақланади.
Маҳкумларнинг шахсий ҳисобварағига ҳар ойда муддатли ҳарбий хизмат солдатлари ва матрослари учун белгиланган таъминот пули ўтказиб борилади.
Маҳкумлар ўз ёнида сақлаши, пул ўтказиш йўли билан сотиб олиши ёки посилка, йўқлов ва бандероллар ичида олиши мумкин бўлган энг зарур нарсалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
151-модда. Маҳкумларнинг учрашувлари
Интизомий қисмда маҳкумлар қисқа ва узоқ муддатли учрашувлар олиш ҳуқуқига эга.
Маҳкумларнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан қисқа муддатли учрашуви ойда бир марта тўрт соатгача бўлган муддатда берилади. Бундай учрашувлар ишдан ва машғулотлардан бўш вақтда, махсус жиҳозланган хонада, интизомий қисм вакили кузатуви остида ўтказилади.
Маҳкумларнинг яқин қариндошлари билан узоқ муддатли учрашувлари йилига уч марта уч суткагача бўлган муддатда берилади. Бундай учрашувлар интизомий қисмнинг махсус жиҳозланган биносида ёки қисм командирининг рухсати билан интизомий қисм ҳудудидан ташқарида ўтказилади. Узоқ муддатли учрашув вақтида маҳкумлар ишдан ва машғулотлардан озод қилинади.
Маҳкумнинг илтимосига кўра учрашув телефон орқали сўзлашув билан алмаштирилиши мумкин.
Учрашувлар ва телефон орқали сўзлашувлар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
152-модда. Маҳкумларнинг посилкалар, йўқловлар, бандероллар ва пул жўнатмалари олиши ҳамда юбориши
Интизомий қисмда маҳкумлар ҳар ойда битта посилка ёки йўқлов ва чекланмаган миқдорда бандероллар олиш ҳуқуқига эга.
Ўз номига келган посилка, йўқлов ва бандеролларни маҳкумларнинг ўзи интизомий қисм вакили назорати остида очади. Фойдаланиш тақиқланган нарсалар ва буюмлар белгиланган тартибда олиб қўйилади.
Маҳкумлар номига келган пуллар уларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилиб, бу ҳақда уларга хабар қилинади.
Маҳкумлар посилка, йўқлов, бандероллар ва пул жўнатмаларини чекланмаган миқдорда юборишлари мумкин.
Посилка, йўқлов, бандероллар ва пул жўнатмаларини олиш ҳамда юбориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.

Download 436.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling