Ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодекси


-модда. Синов муддатини ҳисоблаш


Download 436.5 Kb.
bet52/56
Sana24.12.2022
Hajmi436.5 Kb.
#1063004
TuriКодекс
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
ЖИНОЯТ

179-модда. Синов муддатини ҳисоблаш
Синов муддати ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
180-модда. Шартли ҳукм қилинган шахс хулқ-атвори устидан назоратни тугатиш
Шартли ҳукм қилинган шахс хулқ-атвори устидан назорат синов муддати тамом бўлиши билан тугатилади ва маҳкум жазоларни ижро этиш инспекцияси ёки ҳарбий қисм (муассаса) қўмондонлиги рўйхатидан чиқарилади.
33-БОБ. ТИББИЙ ЙЎСИНДАГИ МАЖБУРЛОВ ЧОРАЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ
181-модда. Руҳий касалларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби
Руҳий касалларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари соғлиқни сақлаш органлари томонидан суд-психиатрия экспертизаси хулосасига мувофиқ қуйидаги тартибда қўлланилади:
мажбурий амбулатория кузатуви ва психиатрда даволаш — беморнинг яшаш жойидаги психоневрология муассасалари томонидан амалга оширилади;
беморни жамиятдан батамом ажратиб мажбурий даволаш — унинг руҳий ҳолатига қараб, умумий тартибли руҳий касалликлар шифохоналарида ёки умумий тартибли руҳий касалликлар шифохоналарининг соғлиқни тиклаш бўлинмаларида ёхуд кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохоналари ёки бўлинмаларида ўтказилади.
182-модда. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан маҳкумларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби
Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан маҳкумларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қуйидаги тартибда қўлланилади:
жамиятдан батамом ажратиб қўйиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахсларга — соғлиқни сақлаш органларининг тиббий муассасалари томонидан умумий асосларда;
қамоқ ёки озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахсларга — жазони ўташ жойида, озод этилганларидан сўнг даволашни давом эттириш зарурати бўлганда эса — соғлиқни сақлаш органларининг тиббий муассасалари томонидан умумий асосларда.
183-модда. Суд-психиатрия экспертизасини тайинлаш асослари
Ҳибсда ушлаб турилган шахсларнинг суд-психиатрия экспертизаси суриштирув, тергов, прокуратура органининг қарори ёки суднинг ажрими, қамоқ жазосига ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан эса — қамоқ уйи ёки жазони ижро этиш муассасаси бошлиғининг қарори асосида тайинланади.

Download 436.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling