Ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодекси


IX БЎЛИМ. БОШҚА ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ


Download 436.5 Kb.
bet51/56
Sana24.12.2022
Hajmi436.5 Kb.
#1063004
TuriКодекс
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
ЖИНОЯТ

IX БЎЛИМ. БОШҚА ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ
31-БОБ. БОШҚА ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ АСОСИ
174-модда. Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларининг турлари
Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари жумласига:
шартли ҳукм қилиш;
тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари;
вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чоралари киради.
175-модда. Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш асоси
Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ёки ажрими асос бўлади.
Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари Жиноят кодексининг 72, 87, 94-96-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда суд томонидан тайинланади.
32-БОБ. ШАРТЛИ ҲУКМ ҚИЛИНГАН ШАХСЛАР УСТИДАН НАЗОРАТ
176-модда. Шартли ҳукм қилинган шахслар хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби
Жазоларни ижро этиш инспекцияси шартли ҳукм қилинган шахсларни рўйхатга олади ва суд белгилаган синов муддати мобайнида уларнинг зиммасига юкланган мажбуриятлар бажарилишини текшириб боради.
Шартли ҳукм қилинган шахс ҳарбий хизматга чақирилган тақдирда жазоларни ижро этиш инспекцияси суд ҳукми (ажрими) нусхасини ҳамда ҳарбий хизмат ўташ жойида унинг хулқ-атвори устидан назорат қилиш учун керакли бошқа ҳужжатларни мудофаа ишлари бўйича тегишли бўлимга юборади. Ҳарбий қисм (муассаса) қўмондонлиги ўн кунлик муддат ичида маҳкум рўйхатга олинганлиги тўғрисида, хизматни тугатганидан кейин эса, жўнаб кетганлиги тўғрисида жазоларни ижро этиш инспекциясига хабар қилиши шарт.
177-модда. Шартли ҳукм қилинган шахсларнинг мажбуриятлари
Шартли ҳукм қилинган шахслар суд томонидан зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажариши, шунингдек чақирувга биноан жазоларни ижро этиш инспекциясида ҳозир бўлиши шарт. Узрли сабабсиз ҳозир бўлмаган маҳкум белгиланган тартибда мажбуран келтирилиши мумкин.
178-модда. Судга тақдимнома киритиш
Шартли ҳукм қилинган шахс хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи орган синов муддати мобайнида белгиланган чеклашларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш тўғрисида судга тақдимнома киритишга ҳақлидир.
Маҳкум зиммасига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаган ёки маъмурий ёхуд интизомий жавобгарликка тортилган ҳолларда маҳкум хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи орган жиноят-ҳуқуқий таъсир чорасини бекор қилиш ҳамда ҳукмда тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида судга тақдимнома киритади.

Download 436.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling