НАМУНА
“Тасдиклайман”
Фарғона вилоят Жисмоний тарбия ва
спорт бошқармаси бошлиғи:
___________________ С.М.Дехқонова
“_____”_____________ 2019 йил
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Фарғона вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги
\
Ўзбекистон туман
Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг
2021-2022 ўқув йили учун
И Ш Р Е Ж А С И
Яйпан шахри-2021 йил
Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг асосий вазифалари
-Болалар, ўсмирлар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, улар ўртасида уларнинг соғлиғини мустаҳкамлашга, ҳар томонлама жисмоний камол топишига ва соғлом турмуш тарзига эҳтиёжни шакллантиришга йўналтирилган жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ва тарбиявий ишлар олиб бориш.
-Болалар, ўсмирларда спорт билан шуғулланиш қобилиятларини аниқлаш ва уларни спортнинг айрим турлари бўйича ихтисослаштирилган машғулотларга жалб қилиш, уларда барқарор қизиқишни тайёрлаш.
-Зарур замонавий моддий-техника базаси яратиш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўйича машғулотлар ўтказиш учун малакали тренерлар таркибини танлаш, спорт захираси ва спорт турлари бўйича юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш юзасидан ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш.
-Халқаро спорт майдонида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган Ўзбекистон терма жамоалари учун ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг энг янги усулларини қўллаган ҳолда спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш.
-Спорт тайёргарлиги босқичларида барча ёш гуруҳлари бўйича мактабларининг ўқувчи-спортчиларини ўқитиш усуллари ва шаклларининг узвийлигини таъминлаш.
-Тажриба алмашиш масалалари бўйича ҳар хил спорт ташкилотлари ва федерациялар билан ҳамкорликни ривожлантириш, ўқувчи-спортчиларнинг спорт маҳоратини, шунингдек спорт турлари бўйича тренерлар ва бошқа мутахассисларнинг касб малакасини ошириш, мамлакат ёшлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |