Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида 1-модда
Download 75.89 Kb.
|
Янги Конц Лойиха
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
манфаатдор давлат органлари билан биргаликда қонунчиликни ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини икки ойлик муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига киритсин; давлатнинг ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган ижтимоий-иқтисодий мажбуриятларининг бажарилишини, шу жумладан мамлакатда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифалари ва функциялари қайта кўриб чиқилишини инобатга олган ҳолда бажарилишини таъминлашга доир чора-тадбирлар дастурини уч ойлик муддатда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин; ҳар йили навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлашда давлатнинг ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган ижтимоий-иқтисодий мажбуриятларини бажариш учун зарур маблағлар йўналтирилишини назарда тутсин. 10-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари: бир ойлик муддатда ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг матни қайта нашр этилишини ва кўп нусхада босилишини таъминласин; ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка, айниқса, ёшларга етказиш ва тушунтириш бўйича комплекс чораларни икки ойлик муддатда ишлаб чиқсин ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминласин; қонунчиликни ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини ҳар чоракда кўриб борсин. 11-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди одил судловни амалга оширишда судлар томонидан конституциявий нормалар тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида барча инстанция судлари томонидан ишларни кўриб чиқишнинг ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжат сифатида қўллаш юзасидан ягона суд амалиёти тўғрисидаги Олий суд Пленуми қарорини уч ойлик муддатда қабул қилсин. Download 75.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling