Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида 1-модда
ОЛТИНЧИ БЎЛИМ. КОНСТИТУЦИЯНИ ЎЗГАРТИРИШ ТАРТИБИ
Download 75.89 Kb.
|
Янги Конц Лойиха
ОЛТИНЧИ БЎЛИМ. КОНСТИТУЦИЯНИ ЎЗГАРТИРИШ ТАРТИБИ
154-модда. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган конституциявий қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади. Ушбу Конституция 1-моддасининг ва ушбу модда иккинчи қисмининг қоидалари қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги конституциявий қонунда унинг нормаларини, шунингдек Конституциянинг нормаларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилиши мумкин. 155-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли таклиф киритилгандан кейин олти ой мобайнида Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида кенг ва ҳар тарафлама муҳокамани ҳисобга олган ҳолда конституциявий қонун қабул қилиши мумкин. Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конституцияни ўзгартириш тўғрисидаги таклифни рад этса, таклиф бир йил ўтгандан кейингина қайта киритилиши мумкин.». 2-модда. Ушбу Конституциявий Қонун референдум якунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 3-модда. Ушбу Конституциявий Қонун кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид бўлмаган қисмида қўлланилади. 4-модда. Ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъи назар, ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган пайтдан эътиборан тўғридан-тўғри амал қилади. Download 75.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling