Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги
Тенденция – тенденция, майл, рағбат, мойиллик, интилиш, ғоя, фикр, бирёқлама фикр. Тил
Download 162.51 Kb.
|
drama nazariyasi (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Типик
- Тирада
- Трагикомедия
- Трагедия таркиби
Тенденция – тенденция, майл, рағбат, мойиллик, интилиш, ғоя, фикр, бирёқлама фикр.
Тил – сўзлаш, гапириш, фикр ифодалаш қобилияти, ифода воситаси. Тип – (юн. сўз бўлиб, кўриниш, шакл, нусҳа образ деган маъноларни англатади) Бир турдаги кишиларнинг характерли, умумлашма белги – хусусиятларини акс эттирадиган, мужассамлаштирадиган образ. Типик - маълум бир типга хос бўлган; маълум типдаги нарса ва ҳодисаларнинг характерли белги –хусусиятларини ўзида акс эттирадиган, мужассамлантирадиган образ. Типаж – типаж. (бирор образ яратиш учун андоза ёки бўлиб хизмат қиладиган киши). Тирада – тирада,( кўтаринки руҳда айтиладиган, баландпарвоз –узун ибора, гап ёки монолог). Трагедия – (юн. сўз бўлиб, эчки қўшиғи, наботот, вино ва хурсандчилик маъбуди Дионис шарафига эчки қурбонлик қилинаётган пайтда айтиладиган биринчи қўшиқ). 1.ад. Ўта кескин, ўткир ёки келиштириб бўлмайдиган ҳаётий зиддиятларни тасвирловчи ва кўпинча қаҳрамоннинг ўлими билан тугалланувчи драматик асар. 2.Даҳшатли воқеа, ҳодиса; мудҳиш аҳвол; фожиа.(“Қаранг: Ўзбекистон миллий энциклопедияси , 8-жилд, Т.; 2004, 578). Трагедия муайян ҳажмга эга бўлган , тугал ва бир бутун воқеанинг тасвири. Трагик конфликт, трагик ҳолат ва трагик қаҳрамон тушинчалари билан белгиланиши унинг жанр хусусиятларидир. Унинг асосий мақсади- фабула, яъни воқеадир. Трагикомедия – трагедия ва комедияга хос хусусиятларни ўзида мужассамлантирган драматик жанр. Трагикомедия ўзаро зид бўлган жанрларнинг диалектик бирлигидан юзага келадиган, кулдириб йиғлатиш ва йиғлатиб кулдириш ҳолатлари асосида пайдо бўладиган асар. Бошқача қилиб айтганда, трагикомедия, “ечими кулгили бўлган, беўхшов ёпишмаган ҳолатлар билан боғлиқ фожиавий (трагедиявий) зиддият асосига қурилган, қаҳрамоннинг ўлими тақозо этилмайдиган драматик асар”. (Қаранг: Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Т.; 2008, 4-жилд, 166-бет.) Трагедия таркиби – 6 унсур (элемент)га бўлинади. Биринчиси - томошавийлик, иккинчиси - мусиқа қисми, учинчиси - асар тили- қаҳрамонлар нутқи, тўртинчиси - фикр (ғоя), бешинчиси - характер, олтинчиси - ривоят, воқеа. Триллер – (ингл. сўз бўлиб, асабий титроқ, ҳаяжон(ланиш) деган маъноарни англатади). Саргузашт фильмлар, бадиий асарларнинг томошабинлар ёки ўқувчиларда ташвиш, ваҳима, безовталик, қўрқув уйғотувчи ўзига хос воқеа, эпизодлари бўлган алоҳида тури. Трилогия – (юн. сўз бўлиб, уч сўз деган маънони англатади). Бир муаллифнинг умумий мавзу, етакчи ғояси, сюжет алоқадорлиги билан бир бутунликни ташкил этувчи уч (бадиий, мусиқий ёки саҳнавий) асари. Тугун. Умуман, ҳал этилмай, очилмай, ечилмай, “тугун” ҳолда бўлган нарса. Бадиий асарда воқеанинг ривожлана бошлашига сабаб бўлган воқеа, ҳодиса, яъни асар қаҳрамонлари ўртасида конфликтнинг пайдо бўлиши ёки бошланишини ифодалайдиган воқеа, ҳодиса. Трагедиянинг бошланишидан то қаҳрамоннинг бахтсизликдан бахтиёрликка ёки бахтиёрликдан бахтсизликка томон ўтиш ҳаракати бошланган чегарагача бўлган қисм тугундир. Увертюра – (вр. ва лот сўз бўлиб, очилиш, бошланиш деган маъноларни англатади.) Опера, балет, кинофильм ва ш.к.га ёзилган, ана шу асарнинг асосий мавзуларини ифодаловчи мусиқали муқаддима. Оркестр учун ёзилган, бир қисмдан иборат мустақил мусиқий асар. Услуб – (а. сўз бўлиб, тартиб, усул, йўсин деган маъноларни англатади.) Тил воситаларидан фойдаланишнинг маълум бир ёзувчи, асар, жанр учун характерли бўлган усуллари мажмуи. Фабула – (лот. сўз бўлиб, ҳикоя қилиш, айтиб бериш деган маъноларни англатади). Бадиий асарда, фабула, тасвирланган воқеа-ҳодисаларнинг баёни, уларнинг ҳикоя қилиниш усули, ўзаро боғлиқ бўлган сюжет тизимидир. Download 162.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling