Ўзбекистон республикаси маданият вазирлиги болалар мусиқа ва санъат мактаблари мутахассислик фанидан


Download 327.39 Kb.
bet13/15
Sana21.11.2023
Hajmi327.39 Kb.
#1793270
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
1. Анъанавий Хонанда дастур -2019

Фаннинг мақсад ва вазифалари
Ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш ва маданий савиясини юксалтириш, ёшларимизни миллий мусиқамиздан баҳраманд қилиш асосида тарбиялаш ҳозирги куннинг асосий талабларидан биридир. Бунда, улардаги таълим жараёнини замон талаблари асосида меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.


Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Ўқувчиларнинг мазкур фанни ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ этиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, тарқатма материаллар, электрон материаллардан ҳамда мусиқий компютер дастурларидан фойдаланилади. Шунингдек, якка дарсларда “Устоз-шогирд анъаналари”дан кенг фойдаланилади.
Йиллик талаблар ва ўқувчилар ижро этишлари учун тавсия этилган
намунавий асарлар (синфлар кесимида)
1-2 синф талаблари
Танбур, дутор, рубоб, уд, ғижжак, най, чанг-қонун,қўшнай,доира-ноғора чолғулари ҳақида умумий маълумотга эга бўлиш ва уни қандай созланишини ўрганиш.
Чап ва ўнг қўл (алоҳида-алоҳида) қўйилиши (постановкаси)нинг асослари, нота матни, оддий динамик, зарб ва бармоқни пардага тўғри босиш ҳамда товуш жарангининг сифатли бўлишига ритм интонациясининг аниқ ва равшанлигига эришиш.
Ноталарнинг жойланиши ва октаваларга бўлиниши, ноталарнинг саналиши, октавалар, калитлар, динамика ва алътерация белгилари, паузаларни билиш.
Энг оддий гаммалар ва учтовушликларни ижро этиш.
5. Анъанавий ижрочиликда қўшимча чолғу фанига оид машқлар:


Ўзбек халк куйлари ва бастакорларнинг асарлари

  1. Зув-зув борағай Ўзбек халқ мусиқаси

  2. Чори чанбар Ўзбек халқ мусиқаси

  3. Гуллар тераман Қ.Усмонов мусиқаси

  4. Теримчи қиз қушиғи С.Бобоев мусиқаси

  5. Қўзичоғим С.Бобоев мусиқаси

  6. Очил пахтажон Ғ.Қодиров мусиқаси

  7. Май байрами Ғ.Қодиров мусиқаси

  8. Юмалаб юмалаб Ўзбек халқ мусиқаси

  9. Қайларга борай Ўзбек халқ мусиқаси

  10. Қувноқ болалар Ўзбек халқ мусиқаси

  11. Омон ёр Ўзбек халқ мусиқаси

  12. Пахтаой

  13. Баҳор қўшиғи Ўзбек халқ мусиқаси

  14. Олма отдим

  15. Бибигул

  16. Соқинома усули Шашмақомдан

  17. Қашқарча усули Шашмақомдан

  18. Тасниф усули Шашмақомдан

  19. Ушшоқ усули




Download 327.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling