Ўзбекистон республикаси маданият вазирлиги болалар мусиқа ва санъат мактаблари мутахассислик фанидан


Download 327.39 Kb.
bet8/15
Sana21.11.2023
Hajmi327.39 Kb.
#1793270
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
1. Анъанавий Хонанда дастур -2019

Тахминий асарлар рўйхати

  1. Савти калон соқиномаси Рост мақомидан

  2. Мўғулчаи дугоҳ соқиномаси Дугоҳ мақомидан

  3. Диёримсан К.Жабборов мус. Хабибий шеъри

  4. Қаландар I Муқимий ғазали

  5. Ғамзасин Фузулий ғазали. Р.Турсунов мусиқаси

  6. Куйгай Ю.Ражабий мусиқаси Ҳ.Олимжон шеъри

  7. Хажрингда эй ёр Ш.Шожалилов мусиқаси, Ҳислат ғазали

  8. Ялли, ялли Навоий ғазалига Ю.Сарёми муҳаммаси

  9. Қаландар IV Муқимий ғазали

  10. Қаландар V Муқимий ғазали

  11. Ёввойи қаландар Муқимий ғазали

  12. Катта ашула Раста-раста Чархий шеъри



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ
БОЛАЛАР МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБЛАРИ
ХОНАНДАЛАР АНСАМБЛИ


фанидан


ЎҚУВ ДАСТУРИ
ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ – МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ




Т ошкент – 2019 йил


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ
БОЛАЛАР МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБЛАРИ
АНЪАНАВИЙ ХОНАНДАЛАР ОВОЗИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ


фанидан


ЎҚУВ ДАСТУРИ
ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ – МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ
Тузувчи: Анънавий ижрочилик
бўлими ўқитувчиси Х.Каримова, А.Шаропов


Тақризчи : ЎДК Анъанавий ижрочилик кафедраси ўқитувчиси,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист К.Аминова


Тошкент – 2019 йил
Кириш

Мусиқанинг мукаммаллиги, сеҳри, забардастлиги ҳамда ифодавийлиги хонанда талқинида тўлақонли ифодаланиши муқаррар. Шу билан бирга инсон овози жамики созларнинг асосидир. Тарихда нимаики яратилган бўлса, кашф этилган бўлса, мусиқий чолғулар намунасида бўлса, унга албатта инсон овози ибрат бўлган. Шу боис инсон овозининг имкониятлари, сиру- синоатлари, турли мезонлари-ю буҳисоб жозибалари башариятни ҳайратга солади. Бу асрорларни идроклаш учун кашфиётлар, турли уринишлар, илмий ва оммабоп тадқиқотлар олиб борилган. Бу жараён замонамизда ҳам ўз ўқимида давом этиб, турли йўналишларда изланишлар олиб борилаётганлиги қувонарлидир.


Овоз талқини физиологик, анатомик амалиётлар билан боғлиқдир. Уларни англаш, идроклаш ва тўғри фойдаланиш хонандалик санъатининг бенуқсонлигини таъминлаб беради. Бу ҳақда жаҳон мусиқашунослари, физик ва тиббиёт уламолари бир қатор дарслик ва қўлланмалар яратганлар. Хонандалик овозни ижро учун тўғри қўйиб олиш, анъанага хос тарбиялаш ва унга доимо қувват, малака ва жозиба бахш этиши машқлар билан шуғулланиб боришни тақозо этувчи соҳа эканлигини эътироф этиб ўтиш лозим.
Халқ орасида: “Аллоҳ томонидан хуш сабо, гўзал овоз ато этилган киши ярим подшохдир” - деган ҳикмат бор.
Анъанавий касб этишга хонандаликни касб этишга бел боғлаган ҳар қандай овоз соҳибини, устозлар анъанасида ва мумтозлик даражасида тарбияланиши учун энг керакли маълумотларни кўп йиллик ўзининг тажрибаларидан келиб чиқиб алоҳида маслаҳат ва машқлар усулида талқин этади. Ўқитувчиларга ўқитиш услубияти сифатида тавсия этаётган ушбу рисолада хонандаликда мухим саналган: “овоз танлаш ва тарбиялаш”, “талаффуз мезонлари” нинг асосий моҳиятларини барчага тушунарли тилда баён этиб беради. Назарий маслаҳатларни асосли ва хонандалик унсурлари тақозо этадиган мутахассис нуқтаи назарлари доирасида, амалий машқларни эса, овоз тарбиялашда мухим саналган усулларни назарга олган холда, ҳамда нуқсонли овозларни тарбиялаш билан боғлиқ қимматли кўрсатмалар ва тавсиялар билан бойитади.
Овозни йўлга қўйиш фани анъанавий хонандалик йўналишининг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда 1-синфдан 5-синфга қадар ўтилади.



Download 327.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling