Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим жараёнини мавзувий режалаштириш
Download 1.77 Mb.
|
Катта-гурух-режаси-5-октябр-узб-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фан ва табиат.
- Таълимий ўйин.
- Санъат маркази.
- Қуриш-ясаш ва математика..
Тил ва нутқ.
Мавзу: «Қиш қувончлари» мавзусидаги расмларни кўриш ва хикоя тузиш. Мақсад: Йил фасллари хақидаги тушунчалари бойиди, қиш фаслининг ўзига хос хусусиятларини кўриб ажрата олади, қиш фаслида хайвонот ва ўсимлик дунёси қандай қиёфага киришини билади. Керакли жихозлар: Мавзу асосида расмлар, қиш фасли тасвирланган карточкалар, эртак китоблар. Фаолиятнинг бориши: Расмларни томоша қилиш. Расмлар асосида ўз-ўзига савол бериш. Тасвирланган ходисаларни тахлил қилиш. Расмлардаги фарқларни топиш ва уларни бир-бири билан солиштириш. Қўшимча таклифлар киритиш. Хикояни дўстларига сўзлаб бериш. Қўшимча: «Қор бўрон» ўйинини ўйнаш. Қордан қор бола ясаш. Алохида эътибор қаратилади: Мустақил хикоя тузиш малакасини шаклланганлиги. Расмдаги барча элемаентларни эътибордан чета қолдирмаганлиги. Мавзу: «Шахарда қиш» мавзусидаги расмларни кўриш ва хикоя тузиш. Мақсад:Шахар кўчаларининг қиш кунларидаги кўриниши хақида тасаввурга эга. Керакли жихозлар: Мавзу асосида расмлар. Фаолиятнинг бориши: Расмларни томоша қилиш. Расмлар асосида дўстлари билан ўзаро сухбат. Тасвирланган ходисаларни тахлил қилиш. Шахарнинг тунги кўчаларида қор билан беланган уйлар, дарахтлар, кўча ва ҳиёбонларини расмларда кузатиш. Шахарни бошқа фаслларда қандай кўринишда бўлиши хақида дўстлари билан сухбатлашиш. Хикояни дўстларига сўзлаб бериш. Қўшимча: «Белгисидан аниқла» таълимий ўйини, мавзу асосида гурух йўлакчасини безатиш. Алоҳида эътибор қаратилади: Товуш ва сўзларни тўғри талаффуз қилишига, гапларни асосий сўзлар асосида тузиши, хикояни тўғри якунлаши. Фан ва табиат. Мавзу: Дарахт пустлогини заррабин (лупа) оркали кузатиш. Максад: Турли дарахтлар номларини билади ва фарклай олади. Дарахтлар пустлоги дарахт танасини коплаб олиб, уни табиат ходисаларидан химоя килиши хақидаги билимларга эга. Керакли жихозлар: Турли дарахтлар пустлоғи, дарахтларнинг кўргазмали ва таркатма карточкали суратлари, заррабин (лупа). Фаолиятнинг бориши: Болалар дарахтлар суратларини кузатадилар. Турли хил дарахт пўстлоғларини кўрадилар. Турли дарахтлар пустлогини заррабин (лупа) оркали кузатадилар. Кўрган билганларини дўстлари билан ўзаро тахлил қиладилар. Туғилган саволлар билан тарбиячига мурожаат қиладилар. Кушимча: Тарбиячи дарахтлар пустлогининг вазифаси хакида сузлаб беради, дарахтлар пустлоги дарахт танасини коплаб олиб, уни табиат ходисаларидан (ёзда куёш нурлари ва иссикдан, кишда музлашдан) химоя килиши хақидаги маълумотлар билан болаларни таништириш. Мактабгача таьлим муассаса худудида кандай дарахтлар усиши хакида сузлаш. Эьтиборга молик жихати: Диккат билан кузатиш хамда хулоса чикариш малакасининг шаклланиши. Таълимий ўйин. Мавзу: «Жуфтини топ». Мақсад:Эътибор, диққат, ақл ва идроки ривожланади, буюмларни синчковлик билан кузатади. Керакли жихозлар: Турли хилдаги буюмлар тасвирланган карточкалар. Фаолиятнинг бориши: Асосий карточкаларни кўриб буюм хақида умумий маълумотга эга бўлиш. Ёрдамчи карточкалар орасидан танланган буюмнинг жуфтини топиш. Буюмни бутлаш. Қўшимча: тарбияланувчиларга қўшимча шу турдаги таълимий ўйинларни таклиф этиш. Алоҳида эътибор қаратилади: Болаларни карточкалардага диққат билан қарашлари, эътиборлили бўлишларига. Санъат маркази. Мавзу: «Байрам торти» лой иши. Мақсад: Қор ва қорнинг хусусиятини билади. Бўлакларни ката кичиклигига эътибор қаратади ва бажарилаётган ишда уларни хажмига қараб бирлаштира олади. Қордан торот ясаш мумкин эканлигини билади. Керакли жихозлар: Йирик мунчоқлар, рангли бўёқлар, мўйқалам, қор, белкурак, челак ва турли шакллар қолипи, байрам торти тасвирланган расм. Фаолиятнинг бориши: Торт тасвирланган расмларни томоша қилиш. Режалаштириш. Торт учу насос ясаш. Тортнинг асосий қисмига қўшимча шаклдаги қор бўлакларини ёпиштириш. Рангли бўёқлар билан тортни безаш. Мунчоқлар билан безаш. Қўшимча: Торт ёнига қўшимча ширинликлар тайёрлаш ва «Меҳмон-меҳмон» сюжетли-ролли ўйинни ўйнаш. Алоҳида эътибор қаратилади: ижодий қобилятларига, ишлаш жараёнида тозаликка ва гигена қоидаларига риоя қилинишига. Қўл харакатларининг ривожланганлигига. Қуриш-ясаш ва математика.. Мавзу: Музда қолган мевали дарахтларни безаш «Нуқталарни бирлаштир ва бўя» вазифасини бажариш. Мақсад: Фазовий мўлжал олишни билади, қоғоз сатхида ўнг,чап,тепа,паст томонларини ажрата олади. Ижодий малакалари шаклланади. Керакли жихозлар: Намуна, тайёр шаблонлар, рангли бўёқлар. Фаолиятнинг бориши: Музда қолган дарахтларни кўринишини томоша қилиш. Намуналарни томоша қилиш. Шаблонларни олиш ва ишлаш. Тайёр дарахт шакли туширилган расмларга қўшимча безак бериш. Тайёр бўлган ишларни дўстлари билан ўртоқлашиш. Ўз-ўзини бахолаш. Қўшимча: Куннинг иккинчи ярмида болалар билан фазовий мўлжал олиш малакаларини ривожлантирувчи ўйин ва машғулотлар ташкил этиш. Алоҳида эътибор қаратилади: Тарбияланувчиларда фазовий мўлжал олиш малакалари шаклланганлигига, ижодий қобилятлари, ранглардан бошқа ранглар ҳосил қилиш махоратларига. Фан ва табиат. Мавзу: Сувнинг музлаганда кенгайиш хусусияти.Сув билан тажриба утказиш. Максад: Сув ва унинг хусусиятларини билади, сувдан тугри фойдаланиш кўникма-малакаси ривожланади. Мустақил равшда сувнинг музлаш хусусияти устида тажрибалар утказади. Керакли жихозлар: Сув, елим (боклажка) идишда муз, мавзу асосида кургазмали суратлар. Фаолиятнинг бориши: Сув хусусиятлари тасвирланган расмларнитомоша қилиш ва уларни ўрганиш. Сув ва музни ушлаб кўриш. Сув ва музни бир-биридан фарқини тахлил қилиш. Елим идишдаги музни кузатиш. Музнинг ранги ва тиниклигини аниклаш. Музнинг каттиклигини пайпаслаш оркали аниклаш. Бўш елим идишларга сув тўлдириш. Тўлдирилган сувларни очиқ хавога эртанги кунга қадар қолдириш. Кейинги кун хавода қолдирилган сувни музга айланганлигини кўриш. Тажриба натижасини тахлил қилиш. Қўшимча: Тарбиячи ёрдамида сувнинг музлаш жараёнида қандай кенгайиши хақидаги билимларни етказиш.Сайр вактида сумалакларни кузатишга таклиф этиш. Алоҳида эътибор қаратилади: Олиб борилган фаолият натижасини тўғри тахлил қила олиши ва ўзига хулоса чиқаришдаги малкасини ривожланганлигига. Санъат маркази. Мавзу: «Қорпарчалар учмоқда» мавзусида аппликация. Мақсад: Қоғоз билан ноъананавий усулларда ишлашни билади. Майда қўл маторикаси ривожланади. Қоғоздан қорпарчалар ясайди. Керакли жихозлар: Тайёр қорпарчалар, қорпачаларни тайёрлаш техналогияси тасвирланган жадвал, мавзу асосида кўргазмали расмлар, қоғоз, қайчи, елим. Фаолиятнинг бориши: Тайёр намуналарни кўриш. Тахминий режалаштириш. Ижодий ишни бошлаш. Тайёр бўлган қорпарчаларини қоғозга тартиб билан ёпиштириш ва мазмунли тасвирларни яратиш. Тайёр ишларни тахлил қилиш. Қўшимча: Фаолият якунида тарбияланувчиларни рағбатлантириш. Болаларга гурух хонасини қорпарчалар билан безатишни таклиф этиш. Download 1.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling