Керакли жиҳоз ва материаллар:қуриш ясаш марказида тайёрланган тарелкочалар,
миллий нақш тасвири туширилган расмлар, оқ ва рангли қоғозлар, қайчи, елим, фломастерлар,
салфеткалар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Болалар миллий нақш тасвири туширилган расмларни томоша қилишади. Ўз
тарелкалари учун нақш танлашади.
2. Ишни болалар томонидан бажарилиши.
3. Болалар бир бирларига ишларини кўрсатишади.
Қўшимча қисм: ўзининг нақшини ўйлаб топиш ва қоғозда тасвирлаш.
Эътиборга молик жиҳати: болаланинг ижодий таффакурини ривожланиши, кетма -
кетлик.
Санъат маркази
Лой иши «Чойнак»
Мақсад: хос қисимларни тасвирлаган холда лойдан ясайди, ёғоч қалам ёрдамида зарур
элементларни чизади.Лой иш усулларини қўллайди.
Керакли жиҳоз ва материаллар:лой (пластилин), ишнинг бажарилиш карта-схемаси.
Фаолиятнинг бориши:
1. Ишнинг бажарилиш босқичларини кўриб чиқиш.
2. Материални танлаш (бир хил ранг ёки уйғун ранглар, бола танлашига қараб).
3. Ишнинг болалар томонидан бажарилиши.
Қўшимча қисм:кўшимча равишда пиёла ясаш, Чой сервизини йиғиш.
Эътиборга молик жиҳати: техник малакаларининг шакилланиши ва лой (пластилин)
билан ишлай олиши.
МАЙ 4 ХАФТАСИ
«МАИШИЙ БУЮМЛАР – БИЗНИНГ ЁРДАМЧИЛАРИМИЗ»
Қуриш - ясаш, математика маркази
«Маиший техникани йиғамиз»
Мақсад: турли ҳажмдаги қуттилардан истаган маиший техникасини ясайди.
Чизиқлардан қирқиб ортиқчасини олиб ташлаб, кўрсатмаларга қатъий амал қилган холда
схема билан ишлай олади.
Керакли жиҳоз ва материаллар:мавзули расмлар, турли ҳажмдаги каробкалар,қайчи,
елим, кисточкалар, фломастерлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Мавзули расмларни томоша қилиш.
2. Бола қандай маиший техникасини йиғишини танлайди.
3. Боланинг самарали фаолияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |