Жиҳозлар ва материаллар: қум, сув, лой, тошлар, шакллар, челак, белкуракчалар,
ҳаскашлар, пластмас панжаралар
Фаолиятни олиб борилиши:
1. “Менинг ўлкам” мавзусида видеофильм ёки суръатларни кўриб чиқиш
2. Болалар билан ўлкамиз релъефи макетини режалаштириш
3. Ўлкамиз мини-релъефини яратиш
4. Болалар ишларини тахлил қилиш ва рағбатлантириш
Қўшимча қисм: Тарбиячи болаларга ўз композицияларини майда ўйинчоқлар(арчалар,
дарахтлар, уйчалар, қайиқчалар ва шу кабилар) билан безаш мумкинлигини тушунтириб
ўтади, расмга алоқадор сўзлар билан таништиради
Эътиборга молик жиҳати:
1.Болаларда ҳаёт ва илмни бир-бирига боғлаш кўникмасини ҳосил бўлишига.
2.Тасаввур ва нутқ фаолиятини ривожланиши.
3.Ҳаёт ҳавфсизлиги сабоқлариназорат қилиш.
Санъат маркази
Ўзбекистон миллий байрамлари (Тасвирий тасвирий фаолият)
Мақсад: Ўзбекистон миллий байрамлари билан таништириш, байрамлар ўртасидаги
ўхшашлик ва фарқларини тушунтириш, миллий урф-одатлар бўйича тасаввурга эга бўлиш
Жиҳозлар ва материаллар: байрамлар суръатлари тўплами, АКТ, қоғоз, бўёқлар,
бўёқлар учун махсус стаканчалар
Фаолиятни олиб борилиши:
1. “Миллий байрамлар” мавзусида суръатлар билан танишиш
2. Байрамлар мавзусида суҳбат
3. Болалар билан бирор байрамни чизиш учун танлаш
4. Чизиш жараёни
5. Кўргазма яратиш
Қўшимча қисм: Тарбиячи болалардан байрамлар мавзусида шеър ва қўшиқлар айтиб
беришини сўрайди, ота-оналар учун кўргазма ташкил қилиш
Эътиборга молик жиҳати:
1.Иш жараёнида болаларда тартиб ва озодаликни назорат қилиш.
2.Гигиеник меъёрларга риоя қилиш.
3.Ота-оналар учун кўргазма тайёрлаш.
Қуриш-ясаш ва математика маркази
“Телеминора”
Мақсад: Турли қурилиш ашёларидан телеминора қуриш, шаклларни номлаш ва
улардан қурилишда фойдаланиш, санашни билиш, шунингдек ранглар ва шаклларни фарқлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |