Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/207
Sana21.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1714632
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   207
Bog'liq
tayyorlov gurukh tematik rezhalashtirish

Керакли жиҳоз ва материаллар:қуриш ясаш марказида тайёрланган тарелкочалар, 
миллий нақш тасвири туширилган расмлар, оқ ва рангли қоғозлар, қайчи, елим, фломастерлар, 
салфеткалар. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Болалар миллий нақш тасвири туширилган расмларни томоша қилишади. Ўз 
тарелкалари учун нақш танлашади. 
2. Ишни болалар томонидан бажарилиши.
3. Болалар бир бирларига ишларини кўрсатишади. 
Қўшимча қисм: ўзининг нақшини ўйлаб топиш ва қоғозда тасвирлаш.
Эътиборга молик жиҳати: болаланинг ижодий таффакурини ривожланиши, кетма - 
кетлик. 
Санъат маркази 
Лой иши «Чойнак»
Мақсад: хос қисимларни тасвирлаган холда лойдан ясайди, ёғоч қалам ёрдамида зарур 
элементларни чизади.Лой иш усулларини қўллайди. 
Керакли жиҳоз ва материаллар:лой (пластилин), ишнинг бажарилиш карта-схемаси. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Ишнинг бажарилиш босқичларини кўриб чиқиш. 
2. Материални танлаш (бир хил ранг ёки уйғун ранглар, бола танлашига қараб).
3. Ишнинг болалар томонидан бажарилиши.
Қўшимча қисм:кўшимча равишда пиёла ясаш, Чой сервизини йиғиш.
Эътиборга молик жиҳати: техник малакаларининг шакилланиши ва лой (пластилин) 
билан ишлай олиши.
 
МАЙ 4 ХАФТАСИ 
«МАИШИЙ БУЮМЛАР – БИЗНИНГ ЁРДАМЧИЛАРИМИЗ» 
Қуриш - ясаш, математика маркази 
«Маиший техникани йиғамиз»
Мақсад: турли ҳажмдаги қуттилардан истаган маиший техникасини ясайди. 
Чизиқлардан қирқиб ортиқчасини олиб ташлаб, кўрсатмаларга қатъий амал қилган холда 
схема билан ишлай олади. 
Керакли жиҳоз ва материаллар:мавзули расмлар, турли ҳажмдаги каробкалар,қайчи, 
елим, кисточкалар, фломастерлар.
Фаолиятнинг бориши: 
1. Мавзули расмларни томоша қилиш.
2. Бола қандай маиший техникасини йиғишини танлайди.
3. Боланинг самарали фаолияти.

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling