58
Тил ва нутқ маркази
“Уйга йўл” ўйини
Мақсад: уйга ва муассасага олиб борувчи йўналиш, унда жойлашган ижтимоий
объектлар ҳақида тасаввурга эга бўлади. Сўз бойлиги фаолашади.
Фазовий тасаввурлари
ривожланади.
Жиҳоз ва материаллар: расмлар, плакатлар, йўналиш чизмаси, шартли белгилар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Йўналишни танлаш;
2. Йўналишдаги ижтимоий объектлар ҳақида суҳбат;
3. Луғат бойлигини янги сўзлар
билан бойитиш;
4. Йўналишни кўриб чиқиш ва фазовий тушунчаларни аниқлаштириш;
5. Ҳар бир боланинг уйини белгилаш;
6. Ҳар бир боланинг уйдан боғчага ва аксинча юриш йўналишини белгилаш;
7. Болалар билан йўллардаги йўл белгилари тўғрисида суҳбатлашиш:
- Пиёдалар ўтиш жойи;
- Тиббиёт
муассасаси;
- “Тўҳта” белгиси, юриш тақиқланади ва ёқилғи қуйиш шохобчаси белгилари.
Қўшимча қисм: Қўшимча равишда тарбиячи энг муҳим белги ва йўлда юриш
қоидаларини тушунтириб, мустаҳкамлаши мумкин.
Эътиборга молик жиҳати:
1. Хотира, диққат ва ижодкорликни ривожланиши;
2. Тасаввурлари ва нутқни ривожланиши;
3. Ҳаёт ҳавфсизлиги сабоқларига.
Фан ва табиат маркази
Ичимлик суви қандай келади?
Мақсад: сув ҳақидаги тушунчаларни, физика қонунларини мустаҳкамлаш,
табиий
шароитда сув чиқариш усуллари билан танишади.
Жиҳоз ва материаллар: белкурак, кленка, тош.
Фаолиятнинг бориши:
4.
Муассаса худудидаги боғдан тажриба жойини тайёрлаш;
5.
Ерда чуқурлиги 25 ва диаметри 50 см бўлган чуқурни тайёрлаш;
6.
Чуқурнинг марказига бўш пластик контейнер ёки бошқа идишни ўрнатиш, унинг
атрофига янги яшил ўт ва баргларни жойлаштириш;
7.
Чуқурликни тоза полиэтилен кленка билан ёпиш ва унинг атрофларини четидан ҳаво
чиқмайдиган қилиб тупроқ билан беркитиш;
Қўшимча қисм: тарбиячи болаларга узоқ ўлкаларга саёҳат қилган ва бу саёҳат вақтида
сувсиз қолган саёҳатчилар ҳақида қизиқ воқеаларни ўйлаб топишни таклиф этади.
Do'stlaringiz bilan baham: