Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/207
Sana21.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1714632
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   207
Bog'liq
tayyorlov gurukh tematik rezhalashtirish

Қўшимча қисм: Тарбиячи сайр давомида велосипедда учишни таклиф этади. Йўл 
белгиларига риоя қилишни таклиф қилади.
Эътиборга молик жиҳати:
Сўз бойлигини оширишга, ижодий қобилиятларини намоён бўлишига. 
 
 


58 
Тил ва нутқ маркази 
“Уйга йўл” ўйини 
Мақсад: уйга ва муассасага олиб борувчи йўналиш, унда жойлашган ижтимоий 
объектлар ҳақида тасаввурга эга бўлади. Сўз бойлиги фаолашади. Фазовий тасаввурлари
ривожланади. 
Жиҳоз ва материаллар: расмлар, плакатлар, йўналиш чизмаси, шартли белгилар. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Йўналишни танлаш; 
2. Йўналишдаги ижтимоий объектлар ҳақида суҳбат; 
3. Луғат бойлигини янги сўзлар билан бойитиш
4. Йўналишни кўриб чиқиш ва фазовий тушунчаларни аниқлаштириш; 
5. Ҳар бир боланинг уйини белгилаш; 
6. Ҳар бир боланинг уйдан боғчага ва аксинча юриш йўналишини белгилаш; 
7. Болалар билан йўллардаги йўл белгилари тўғрисида суҳбатлашиш: 
- Пиёдалар ўтиш жойи; 
- Тиббиёт муассасаси
- “Тўҳта” белгиси, юриш тақиқланади ва ёқилғи қуйиш шохобчаси белгилари.
Қўшимча қисм: Қўшимча равишда тарбиячи энг муҳим белги ва йўлда юриш 
қоидаларини тушунтириб, мустаҳкамлаши мумкин.
Эътиборга молик жиҳати: 
1. Хотира, диққат ва ижодкорликни ривожланиши; 
2. Тасаввурлари ва нутқни ривожланиши;  
3. Ҳаёт ҳавфсизлиги сабоқларига. 
Фан ва табиат маркази 
Ичимлик суви қандай келади? 
Мақсад: сув ҳақидаги тушунчаларни, физика қонунларини мустаҳкамлаш, табиий 
шароитда сув чиқариш усуллари билан танишади. 
Жиҳоз ва материаллар: белкурак, кленка, тош. 
Фаолиятнинг бориши: 
4. 
Муассаса худудидаги боғдан тажриба жойини тайёрлаш; 
5. 
Ерда чуқурлиги 25 ва диаметри 50 см бўлган чуқурни тайёрлаш;
6. 
Чуқурнинг марказига бўш пластик контейнер ёки бошқа идишни ўрнатиш, унинг 
атрофига янги яшил ўт ва баргларни жойлаштириш; 
7. 
Чуқурликни тоза полиэтилен кленка билан ёпиш ва унинг атрофларини четидан ҳаво 
чиқмайдиган қилиб тупроқ билан беркитиш; 
Қўшимча қисм: тарбиячи болаларга узоқ ўлкаларга саёҳат қилган ва бу саёҳат вақтида 
сувсиз қолган саёҳатчилар ҳақида қизиқ воқеаларни ўйлаб топишни таклиф этади.

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling