• МТТга болаларнинг мослашиш даражаси (адаптация)
•
Компенцация даври (енгил адаптация)
•
Мослашувнинг ўзи (ўрта адаптация
•
Дезадаптация (оғир адаптация)
•
Енгил адаптация-
Боланинг юриш туриши 10-15 кун ичида меъёрий
ҳолатга қайтади. Бола МТТ (мактабгача таълим ташкилоти)га қатнай
бошлаганидан сўнг бир ой ўтгач, ўзини меъёрда тута бошлайди.
•
Ўрта адаптация
---
Боланинг юриш туриши ёки эмоционал ҳолатидаги
ўзгаришлар 15-30 кун ичида меъёрий ҳолатга қайтади. Агар аввал унда
озиш кузатилган бўлса, кейинчалик у ўз вазнини тиклаб олади. МТТга
қатнай бошлашидан бир ой мобайнида бир маротаба енгил касалликка
чалиниши ва 7-10 кун МТТга келмаслиги мумкин.
•
Оғир адаптация----
Болаларда тез-тез қайтадан касал бўлиш
кузатилади ва у касалликлар баъзи ҳолларда жиддий тус олиши
мумкин (бронхит, пневмония). Бу ҳолатда адаптация бир ойдан зиёд
вақтга чўзилади, ривожланиш ва соғлиқ кўрсаткичларида нохуш
ҳолатлар ҳам намоён бўлади.
•
Адаптация жараёнини қуйидаги камчиликлар оғирлаштириши мумкин:
• боланинг онага кучли боғланганлиги;
• ота-онанинг бола ҳақида ҳаддан ташқари ташвишланиши;
• катталарнинг болага мустақиллик беришга ҳаракат қилмаслиги;
• болани “ҳамма нарса мумкин” руҳида тарбияланганлиги;
• боладаги неврологик аломатлар: мадорсизлик, гиперфаоллик ва
бошқалар;
• боланинг сурункали
касалликлар билан касаллангани;
МТТдаги кун тартибига уйда амал қилмаслиги
Do'stlaringiz bilan baham: