Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 16 июльдаги 109-сонли буйруғИ
Download 344 Kb.
|
мактабгача бўлган ёш — болаларнинг туғилган пайтидан етти ёшгача, то уларга умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бериш бошланган пайтга қадар бўлган ёши;
мактабгача таълим ва тарбия — болаларга таълим ва тарбия беришга, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, этик, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга, шунингдек болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган узлуксиз таълим тури; мактабгача таълим ва тарбия давлат стандарти — таълим-тарбия жараёнининг ҳажмига, мазмунига ва сифатига, мактабгача таълим ташкилотини қуриш ва жиҳозлашга, шунингдек мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлом овқатланишини ва хавфсизлигини ташкил этишга доир мажбурий талаблар мажмуи; мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури — бола томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган асосий билимларнинг, маҳорат ва кўникмаларнинг ҳажмини ҳамда мазмунини белгиловчи, шунингдек таълим ва тарбия мазмунининг ўзига хослигини, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини тавсифловчи ҳужжат; мактабгача таълим ташкилоти — мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим ва тарбия хизматлари кўрсатувчи давлат ва нодавлат ташкилоти; нодавлат мактабгача таълим ташкилоти — нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга доир лицензия асосида мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим ва тарбия хизматларини кўрсатувчи юридик шахс; педагогнинг касбий стандарти — мактабгача таълим ташкилоти педагогининг шахсий касбий сифатларига, билимларига, маҳорати ва кўникмаларига доир асосий талаблар мажмуи; таълим ва тарбиянинг муқобил шакли — мактабгача таълим ва тарбия тизимидаги инновацион таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш модели. 4-модда. Мактабгача таълим ва тарбиянинг асосий принциплари Мактабгача таълим ва тарбиянинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: ҳар бир бола учун мактабгача таълим ва тарбия олиш имкониятининг мавжудлиги; ҳар бир боланинг истеъдоди нишоналарини, иштиёқлари ва қобилиятларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар тенглиги; мактабгача бўлган ёшдаги болаларга таълим, тарбия бериш ва уларни соғломлаштиришнинг, оила ҳамда мактабгача таълим ташкилоти тарбиявий таъсирининг бирлиги; мактабгача бўлган ёшдаги болаларга таълим ва тарбия бериш уйғунлиги; боланинг шахсини ривожлантиришга йўналтирилган шахсий ёндашув; мактабгача ва умумий ўрта таълимнинг изчиллиги ҳамда узлуксизлиги; таълим ва тарбиянинг демократик ҳамда дунёвий хусусиятга эгалиги; таълим-тарбия жараёнининг шаффофлиги ва очиқлиги; мактабгача таълим ва тарбия мазмуни, даражаси ҳамда ҳажмининг мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг ривожланиш хусусиятларига ҳамда соғлиғи ҳолатига мувофиқлиги. Download 344 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling