Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 16 июльдаги 109-сонли буйруғИ


Download 344 Kb.
bet21/21
Sana21.04.2023
Hajmi344 Kb.
#1372391
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
11-боб. Якунловчи қоидалар
54-модда. Низоларни ҳал этиш
Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
55-модда. Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
56-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
57-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
58-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент. ш.,
2019 йил 16 декабрь,
ЎРҚ-595-сон


(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2019 й., 03/19/595/4160-сон)
Download 344 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling