152
2. Эрталабки бадантарбия машқларининг ҳолатларидан
биронтасини танлаб уни
чизиўни режалаштириш
3. Ижодий фаолият.
4. Ишлар намойиши.
Қўшимча: болалар билан “Соғлом танда – соғ ақл” мавзусида кўргазма ташкил қилиш
Қуриш, ясаш ва математика
Мавзу: Стадион қурамиз.
Мақсад: болалар кубиклар ва қурилиш материалларидан стадион қура
оладилар, тўғри
тўртбурчак шакли хақида тушунчаларини мустаҳкамлайдилар.
Керакли жиҳозлар: турли ўлчамдаги тўғри тўртбурчаклар,
геометрик шакллар, АКТ.
Фаолиятни бориши:
1. Стадионлар тасвирланган слайдларни кўриш.
2. Болалар билан стадион қуришни режалаштириш.
3. Қурилиш материалларидан стадион қуриш.
4. Ишлар тақдимоти, рағбатлантириш.
Қўшимча: геометрик шакллар ва майда ўйинчоқлардан фойдаланиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: жамоа бўлиб ишлаш, ижодий қобилиятни
ривожлантириш.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Спорт буюмлари дўкони
Мақсад: болалар спорт буюмлари дўконида олди-сотди муомаласи орқали
спорт
буюмлари номи, уларнинг турлари ҳақидаги билимларини мустаҳкамлайдилар.
Керакли жиҳозлар: спорт жиҳозлари, спорт жиҳозларини қўйиш
учун пештахта, касса,
калькулятор.
Фаолиятни бориши:
1. Турли дўконлар тасвирланган расмлар ва слайдларни кўриб чиқиш (ўйинчоқлар,
китоблар, пойабзал ва спорт дўконлари).
2. Ролларни тақсимлаш, ўйинга тайёргарлик кўриш.
3. Ўйин жараёни.
4. Ўйин якуни. Рағбатлантириш.
Қўшимча: ўзбек спортчиларининг расмларини томоша қилишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: