Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Хоразм вилояти бош бошқармаси биносида рухсатнома тартибини ташкил этиш тўғрисида Низом


Download 180.47 Kb.
bet1/4
Sana02.11.2023
Hajmi180.47 Kb.
#1739277
  1   2   3   4
Bog'liq
Кириб-чиқиш низом 2023














Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Хоразм вилояти бош бошқармаси биносида рухсатнома тартибини ташкил этиш тўғрисида Низом


1-боб. Умумий қоидалар.

1. Мазкур Низом, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 октябрдаги 23/3- сонли қарори билан тасдиқланган, “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳудудий бош бошқармалари биноларида рухсатнома тартибини ташкил этиш тўғрисида”ги Намунавий низом талабларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Хоразм вилояти бош бошқармаси (кейинги ўринларда “бош бошқарма”) биноси ва унинг ён-атрофидаги панжара билан ўралган ҳудудларига кириб-чиқиш тартибига доир умумий талабларни ва рухсатнома тартибини ташкил этилишини тартибга солади шунингдек, бош бошқарма ҳудудига бегона шахсларнинг назоратсиз кириб-чиқиши ва ҳаракатланиши олдини олиш, моддий бойликларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартибини белгилайди.


Бош бошқарманинг биносида кириб-чиқиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш ва назорат қилиш Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўъбаси ходимлари зиммаларига юклатилади.
2. Ушбу Низомда белгиланган талабларнинг бажарилиши бош бошқарма, унинг бўлинмалари, шу жумладан бош бошқармалар объектида жойлашган бошқа хизматларнинг барча ходимлари учун мажбурийдир.
3. Кириб-чиқиш тартибини бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда ўрнатилган тартибда таъсир чоралари қўлланилади.
4. Бош бошқарманинг объектларида қўриқлашни ташкил этиш ҳамда белгиланган кириб-чиқиш тартибининг бажарилишини таъминлаш қўриқлашни таъминловчи ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.


2-боб. Биноларга кириш ва бинолар ҳудудида ҳаракатланиш тартиби.

5. Бажариладиган операциялар ва ишлар мақсади ҳамда ҳарактеридан келиб чиқиб, бош бошқармалар бинолари учта кириш ҳудудига ажратилади.


Биринчи ҳудуд - бош бошқарма ходимлари ва ташриф буюрувчилар кириши рухсат этилган хоналар.
Иккинчи ҳудуд - муайян ходимларгина кириши рухсат этилган қуйидаги хоналар:
Бош бошқармада жойлашган сервер хоналар;
Бош бошқармаларнинг Биринчи бўлими жойлашган хоналари;
Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўъбасининг (бўлим) видеокузатув тизими сервери ва кузатув мониторлари жойлашган хоналари;
АТС, ертўла, чердак (ЮПС, электр шитлар жойлашган хоналар);
Ахборотлаштириш бош маркази ҳудудий бўлимлари хоналари.
Бино хусусияти ҳамда хоналарда амалга оширилаётган ишларнинг хусусиятига қараб бошқа хоналар ҳам иккинчи худудга киритилиши мумкин. Бунда ушбу хоналар рўйхати бош бошқарма раҳбари томонидан тасдиқланади.
Учинчи ҳудуд–бош бошқарманинг Ҳисоб-китоб касса маркази касса тармоқлари, қимматликлар ва бойликлар сақланадиган омборхонаси, ҳамда бош бошқарма худудида жойлашган инкассация хизмати ҳудудий бўлимининг қуролхонаси жойлашган хоналари.
6. Ходимлар ва ташриф буюрувчилар белгиланган тартибдаги рухсатномаларни биноларга кириш қисмидаги қўриқлаш хизмати пости ходимига кўрсатган ҳолда, бино ҳудудига киритилади. Банк биносига ташриф буюрган мурожаатчилар эса банкнинг тегишли масъул ходими ҳамроҳлигида (кузатуви остида) фуқароларни қабул қилиш хонасига кириб-чиқиши таъминланади.
Бинога кирувчи ходимлар ва ташриф буюрувчилар бино хавфсизлигини таъминлаш мақсадида назорат ўтказиш постида белгиланган тартибда қўлга мослаштирилган металл қидирув воситаси орқали назоратдан ўтадилар.
7. Бинога кирувчи ходимлар ва ташриф буюрувчилар бино хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ўзларидаги мавжуд буюмларини (қўл юклари) қўриқлаш хизмати ходимларига кўрсатишлари лозим.
Бинога кираётган шахс қўриқлаш химати ходимида шубха уйғотса ушбу шахсни қўшимча кўрикдан ўтказилади. Қўшимча кўрикдан ўтаётган шахс аёл киши бўлса уни аёл қўриқлаш хизмати посбони кўрикдан ўтказади. Зарурат туғилганда, алоҳида хонада кўрикдан ўтказишга рухсат этилади.
Ходимлар ва ташриф буюрувчиларда рухсат этилмаган буюмлар аниқланмаса, унинг рухсати билан ўз буюмларини олиб киришига ва чиқишига рухсат этилади.
Ташриф буюрувчилар ҳамда мижозлар (17-00 га қадар) ўзлари билан олиб келган уяли алоқа телефонларини ҳамда бошқа электрон жихозларини (смартфон, смарт соатлар, планшет, овоз ёзиш, видео фото тасвирга олиш воситалари ва ҳ.к.) назорат ўтказиш пунктларидаги алоҳида ажратилган жавонларга топширган ҳолда бино ҳудудига киритилади. Зарур ҳолларда ушбу электрон жиҳозлар тегишли таркибий бўлинма билдиришномаси асосида Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўъбаси рухсати билан биноларга киритилиши мумкин.
Бош бошқарма объектларига фотоаппарат, видеокамера, кинокамера, радио-жиҳозлар, овоз ёзиш ва узатиш ускуналарини олиб кириш, шунингдек, турли суратга олиш ва овоз ёзиш ишларини бажариш фақатгина бош бошқарма бошлиғи ёки унинг ўринбосарлари розилиги билан алоҳида рўйхат асосида Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўъбаси ходимлари назорати остида амалга оширилади.
Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини бош бошқарма масъул ходимлари томонидан қабул қилиш жараёнида учрашувни овоз ёзиш ёки видеотасвирга олиш ишлари бош бошқарманинг Ижро аппарати ходимлари томонидан фуқароларни қабул қилиш учун ажратилган алоҳида жойларда амалга оширилади.
Бинодан бойликлар ва банк мулкини (хўжалик моллари) олиб чиқилишида моддий рухсатнома расмийлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
Харид қилинган буюм ва бошқа товарлар масъул жавобгар ходим номига берилган йўл варақаси ҳамда ташкилот томонидан берилган ҳисоб-фактура асосида текширилгандан сўнг, бош бошқарма биноларига киритилади.
8. Ходимлар ва ташриф буюрувчилар учун Марказий банк объектларида иш вақтлари соат 9-00 дан 18-00 гача белгиланган (дам олиш ва байрам кунлари бундан мустасно).
Бош бошқарма ходимлари кириш-чиқишни автоматик тарзда назорат қилиш қурилмаси турникет тизими орқали кириш-чиқиш вақтини қайд этган ҳолда бинога кирадилар ва чиқадилар.
Ходимлар биноларга кириш ва чиқиш вақтида турникет тизимидан электрон рўйхатдан ўтгандан сўнг турникет қурилмасидан ўтиши лозим, электрон рўйхатдан ўтиб турникет қурилмасидан ўтмасдан ортга қайтиб кетиш ва шунга ўхшаш ҳаракатлар билан тизимдан ўтмаслик ёки айланиб ўтишга йўл қўйилмайди.
Кириш-чиқишни назорат қилувчи тизимни алдаш ва чалғитиш орқали иш вақтида ишда бўлмаган ва узрли сабабларсиз иш жойини тарк этган ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилади.
Кадрлар билан ишлаш бўйича таркибий бўлинмага кириб-чиқишни назорат қилиш мақсадида турникет тизими орқали ўтган ходимларни ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ҳар куни тақдим этилади.
9. Хизмат зарурияти туфайли бинода шанба, якшанба ҳамда байрам кунлари ишга чиқиши лозим бўлган ходимлар бош бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган рўйхат асосида бошқарма биносига киритилади. Рўйхат бош бошқарманинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўъбаси билан келишилиши ва бош бошқарма бошлиғи ёки унинг ўринбосарлари томонидан тасдиқланиши лозим.
10. Ходимлар қолиб ишлаш эҳтиёжи бўлмаган хоналарнинг ваколатли шахслари ҳар куни соат 18.00 да эшикларни қулфлаб муҳрланган ҳолда, эшик калитини махсус колбаларга солинган ҳолда муҳрлаб қўриқлаш постидаги китобга ёзиб ва имзо қўйиб топширадилар. Бунда эшик рақами билан колбалар рақамлари мос бўлиши лозим.
11. Фавқулодда вазиятлар юзага келиб, хона эшикларини очиш зарурати туғилганда, калитлар қўриқлаш постидаги махсус темир жавондан журналга имзо чекган ҳолда олинади. Фавқулодда вазият бартараф этилгандан сўнг, ушбу хонага бириктирилган таркибий бўлинма раҳбари ёки хонага масъул ходим, Маъмурий ишлар бўйича ҳамда Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўъбаси ходимлари иштирокида хона кўздан кечирилиб, хонани очиш сабаблари кўрсатилган ҳолда далолатнома расмийлаштирилади.
12. Учинчи ҳудудга тегишли муҳрланган эшикларни очиш вақтида муҳрнинг бузилганлиги аниқланса, бу ҳақда Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўъбасига хабар берилади ва бош бошқарма бошлиғининг рухсати билан тегишли масьул ходимлар иштирокида хизмат текшируви ўтказилади.
13. Хизмат текшируви жараёнида аниқланган тартиббузарликлар, йўқолган буюмлар тўғрисида далолатнома тузилиб, бу ҳақда раҳбариятга маълумот берилади.
14. Ташриф буюрувчиларга бир марталик ёки вақтинчалик рухсатномалар асосида бош бошқармалар биносига иш кунлари соат 9-00 дан 18-00 гача киришига рухсат этилади.
15. Ташриф буюрувчиларнинг белгиланган иш вақтидан ташқари дам олиш ва байрам кунларида бош бошқарма биносига киришларига рухсат этилиши учун ташриф буюрувчилар рўйхати бош бошқарма бошлиғи ёки унинг ўринбосарлари имзоси билан тасдиқланиб Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўъбаси билан келишилган ҳолда бинога киритилади.
16. Ташриф буюрувчиларнинг бош бошқармалар биноларига кириши ва белгиланган жойгача бориши уни таклиф этган таркибий бўлинма ходими ҳамроҳлигида амалга оширилади.
17. Бош бошқарма биносининг иккинчи ҳудудига қуйидаги ходимлар киришлари мумкин:
Биринчи бўлимга бошқарманинг фақатгина махфий ҳужжатлар билан танишишга рухсати бор ходимлар;
АТС, ертўла, чердак (ЮПС, электр шитлар жойлашган хоналар) Архив хоналари, Ахборотлаштириш бош марказининг ҳудудий бўлими хоналари, серверлар жойлашган хоналарига кириш белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат асосида мутасадди раҳбарлар ва масъул ходимларга ва зарур ҳолларда бош бошқарма бошлиғи ёки унинг ўринбосарлари розилиги билан техника воситаларига техник хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ходимларига рухсат этилади;
18. Касса амалиёт бўлимига ва ҲККМ хоналарига кириш белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат асосида мутасадди раҳбарлар ва тегишли ходимларга рухсат этилади.
19. Бош бошқармалар биноларида ўтказиладиган оммавий тадбирлар (семинарлар, мажлислар, конференциялар)га таклиф этилган ташкилот ходимлари тасдиқланган рўйхат асосида хизмат гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан киритилади. Бунда бош бошқарманинг тадбирни ташкил этган бўлимнинг масъул ходими қўриқлаш хизмати навбатчилари билан бирга ташриф буюрувчиларнинг рўйхат бўйича кириб-чиқишларини ташкиллаштиради.
Қўриқлаш хизматига топшириладиган ташриф буюрувчиларнинг рўйхати тадбирни ташкил этаётган бўлинма раҳбари томонидан имзоланган бўлиши, Хавфсизлик вa ахборотни муҳофаза қилиш шўъбаси билан келишилган ҳамда бош бошқарма бошлиғи ёки унинг ўринбосарлари томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.
20. Бош бошқармалар биноларига ўз хизмат гувоҳномаларини кўрсатган ҳолда кириш хуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 4-иловага мувофиқ киритилади.



Download 180.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling