Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
45
қолдирилган бўлса,
чет эл валютасидаги депозитлари учун
18 фоиз
даражасида белгиланди (олдинги меъёр 14 фоиз).
20-
расм. Пул бозорининг “UZONIA” ва “UZWIA” индекслари
Манба: Марказий банк
Хорижий валютадаги депозитлар
учун мажбурий захиралаш
меъёрларининг оширилиши бир томондан иқтисодиётда
депозитлар
долларлашувини маълум даражада қисқартирса, иккинчи томондан
умумий ликвидликнинг ошиши шароитида
ликвидликни бошқаришнинг
бир марталик инструменти сифатида хизмат қилади.
Шу билан бирга, тижорат банкларининг Марказий банкдаги мажбурий
резервлари миқдорига нисбатан
ўртачалаш коэффициенти 75 фоиздан
80 фоизгача оширилди ва бу хорижий валютадаги депозитлар бўйича
мажбурий захиралаш меъёри ўзгартирилишининг банкларга бўлган
босимини минималлаштиради.
Шунингдек, ўртачалаш коэффициентининг оширилиши бир томондан
банкларнинг ликвидликни бошқаришдаги
мослашувчанлигини оширса,
бошқа томондан вакиллик ҳисобварағида сақланиши лозим бўлган
маблағлар ҳажмининг ортиши орқали банкларнинг қатъий пруденциал
нормативларни бажаришига ижобий таъсир кўрсатади.
Инфляцион таргетлаш режимини самарали
жорий этишда валюта
сиёсатида
Марказий
банкнинг
валюта
интервенцияларини
такомиллаштириш, маркет-мейкерлар институтини ривожлантириш,
Ўзбекистон республика валюта биржасида ўтказиладиган валюта