Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
41
2.3.
Пул-кредит инструментлари ва ички валюта бозоридаги
ўзгаришлар
2021
йилда Марказий банкнинг операцион механизми ва
пул-
кредит сиёсати инструментларини такомиллаштириш ва инфляцион
таргетлаш режими стандартларига мувофиқлаштириш бўйича
ишлар
фаоллаштирилди.
Хусусан, йил бошидан Марказий банк ва Молия вазирлиги томонидан
муомалага чиқариладиган облигациялар бўйича
чораклик графикни
олдиндан эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилди ва эндиликда тижорат
банклари муомалага чиқарилиши режалаштирилган давлат қимматли
қоғозлари ҳажмини, муддатини ва турини олдиндан билишлари ҳамда
ликвидликни бошқаришда эътиборга олишлари мумкин бўлди.
Шунингдек
, пул-кредит операциялари ўтказилиш вақтига ҳам
тегишли ўзгартиришлар киритилди, хусусан,
аукционларни кун бошида
ўтказиш ва овернайт операцияларни
кун давомида (соат 10:00 дан
16:00
гача) амалга ошириш йўлга қўйилди. Бунда, овернайт
операцияларнинг кун давомида очиқ бўлиши
банкларнинг ликвидлик
бўйича кутилмаларини мувозанатлаштириб, пул бозори фоиз
ставкаларига ижобий таъсир кўрсатди.
Шу ўринда, овернайт операциялар бўйича фоиз ставкаларининг иш
куни эмас балки
календарь куни бўйича ҳисоблаш амалиёти
жорий
этилди. Бунга қадар жума ёки байрам олди куни амалга оширилган
(3-
4 кун давомида фойдаланилган) овернайт операциялар бўйича ҳам
1 кунлик фоиз ставкаси ҳисобланган бўлиб, пул бозоридаги ҳолатдан
фарқ қилган. Бу эса,
арбитраж ҳолатини юзага келтириб пул бозори
фаолиятига маълум даражада таъсирга эга бўлган. Мазкур ўзгартириш
билан Марказий банкнинг қисқа муддатли пул-кредит операциялари ва
пул бозоридаги депозит амалиётлари бўйича фоиз ҳисоблаш жараёнлари
бирхиллаштирилди.
Банк тизими умумий ликвидлиги прогнозидан келиб чиқиб, 2 кундан
13 кунгача бўлган
тўғрилаш (“fine-tuning”) операциялари жорий этилди ва
бунда мажбурий захиралаш ҳисоблаш даври давомида (одатда
унинг
сўнгги 10 кунлигида) банкларнинг ўртачалаш меъёрини бажариш
ҳолатидан келиб чиқиб маълум ҳажмдаги
РЕПО, СВОП ва депозит
Do'stlaringiz bilan baham: