Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
36
 
Жорий йилда умумий фискал тақчилликнинг ўтган йилги кўрсаткичга 
нисбатан юқорироқ бўлиши ва йил якуни бўйича умумий фискал 
дефицит ЯИМга нисбатан 5,0-5,5 фоизни ташкил этиши прогноз 
қилинмоқда. 
Ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йил якуни бўйича ЯИМ ўсиш 
суръатининг 6,5-7,0 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.
Истеъмол талаби ҳолатини кўрсатувчи чакана савдо айланмаси 
2021 йилнинг 9 ойида реал ҳисобда 9,8 фоизга ўсди. 2020 йилнинг 
январь-сентябрь ойларида ушбу кўрсаткич -0,2 фоизгача пасайган эди 
(11-
расм).

Йил давомида амалга оширилган молиявий рағбатлантиришлар, 
хусусий секторда иқтисодий жараёнларнинг тикланганлиги, асосий савдо 
ҳамкорлардаги вазиятнинг мувозанатлашуви фонида халқаро пул 
ўтказмалари ҳажмининг ошиши иқтисодиётда истеъмол талаби 
тикланишининг асосий омилларидан бўлди.
Хусусан, мамлакатимизга кириб келган трансчегаравий пул 
ўтказмалари ҳажми 2021 йилнинг 9 ойида 5,7 млрд. долларни ташкил 
этиб, 2020 йилнинг мос даврига (4,3 млрд. доллар) нисбатан 34,2 фоизга, 
2019 йилнинг мос даврига (4,5 млрд. доллар) нисбатан эса 29 фоизга 
ўсди (12-расм).
 
11-
расм. Чакана савдо айланмаси 
ҳажми
12-
расм.
Трансчегаравий пул 
ўтказмалари 
 
Манба: Давлат статистика қўмитаси 
Манба: Марказий банк
Бу маблағлар, аҳолининг истеъмол талаби билан биргаликда 
инвестицион фаолликни рағбатлантиришга хизмат қилади.
Иқтисодиётда инвестицион талабнинг ўсиш суръатларида ҳам 
ижобий тенденциялар кузатилмоқда. Жорий йилнинг дастлабки 9 ойи 



Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling