Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
33
Бу эса ушбу дастурларни ривожланган давлатлар марказий банклари томонидан
қўлланиладиган "миқдорий юмшатиш" дастуридан фарқлайди, яъни "миқдорий
юмшатиш" механизмида фоиз ставкаларини пастки чегара яқинида сақлаш сиёсати
иқтисодиётга қўшимча рағбатлантиришни таъминлашга қаратилган.
Россия Марказий банки
Март ва апрель ойларида асосий ставканинг (
мос равишда 25 ва 50 ф.б.га)
5 фоизгача кўтарилишига қарамай, май ойининг охирида Россияда нархларнинг
ўсиши 2016 йилдан
бери биринчи марта йиллик 6 фоиздан ошди. Инфляцияни
оширувчи рискларни камайтириш ва инфляцияни таргет даражасига қайтариш
мақсадида Россия банки пул-кредит сиёсатини нормаллаштириш босқичига ўтди ва
асосий ставкани оширишни бошлади.
Ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларидаги қийинчиликлар, реал иш
ҳақининг ошиши билан бирга ишчи кучи тақчиллиги,
шунингдек, пандемияда давом
этаётган чеклов чоралари натижасида юзага келган меҳнат бозоридаги тизимли
ўзгаришлар туфайли инфляция бутун дунёда бўлгани каби тезлашишда давом этди ва
сентябрь ойида
7,4 фоизни ташкил этди. Шу
аснода, октябрь ойидаги йиғилишда
регулятор ставкани
7,5 фоизгача кўтарди. Шу
билан бирга, агар вазият базавий
прогнозга мувофиқ ривожланса, Россия банки кейинги йиғилишларда асосий ставкани
янада ошириш эҳтимолини инкор қилмади.
Do'stlaringiz bilan baham: