Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


- расм. Европа давлатлари марказий


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

5-
расм. Европа давлатлари марказий 
банклари, ФЗТ ва Европа марказий банки 
томонидан активларни сотиб олиш ҳажми 
(2020 йил ЯИМга нисбатан улуши, март 2020 – 
август 2021) 
4-
расм. 2020 йилда айрим давлатларда 
Марказий банк асосий ставкасининг 
ўзгартирилиши (фоиз бандда
)
 
Манба: Халқаро валюта жамғармаси 
Манба: Мазкур давлатлар марказий банклари 
расмий веб-саҳифаси 
Пандемия даврида молия бозоридаги юқори ноаниқлик сабабли Хорватия
Венгрия, Польша, Руминия, Сербия ва Туркия марказий банклари ҳукумат томонидан 
чиқарилган миллий валютадаги облигацияларни, Венгрияда эса хусусий секторнинг 
қимматли қоғозларини ҳам сотиб олиш дастурларини (APPS) ишга туширди. Ушбу 
дастурларнинг чекланган кўлами ва давомийлиги (5-расм) (Венгрия ва Польшадан 
ташқари, бу давлатларда активларни сотиб олиш дастурлари давом этмоқда) 
молиявий бозор дисфункциясини юмшатиш, ликвидликни таъминлаш ва пул-кредит 
сиёсатини узатиш механизмларини тиклаш мақсадида қўлланилди.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
33
 
Бу эса ушбу дастурларни ривожланган давлатлар марказий банклари томонидан 
қўлланиладиган "миқдорий юмшатиш" дастуридан фарқлайди, яъни "миқдорий 
юмшатиш" механизмида фоиз ставкаларини пастки чегара яқинида сақлаш сиёсати 
иқтисодиётга қўшимча рағбатлантиришни таъминлашга қаратилган. 
Россия Марказий банки 
Март ва апрель ойларида асосий ставканинг (мос равишда 25 ва 50 ф.б.га)
5 фоизгача кўтарилишига қарамай, май ойининг охирида Россияда нархларнинг 
ўсиши 2016 йилдан бери биринчи марта йиллик 6 фоиздан ошди. Инфляцияни 
оширувчи рискларни камайтириш ва инфляцияни таргет даражасига қайтариш 
мақсадида Россия банки пул-кредит сиёсатини нормаллаштириш босқичига ўтди ва 
асосий ставкани оширишни бошлади. 
Ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларидаги қийинчиликлар, реал иш 
ҳақининг ошиши билан бирга ишчи кучи тақчиллиги, шунингдек, пандемияда давом 
этаётган чеклов чоралари натижасида юзага келган меҳнат бозоридаги тизимли 
ўзгаришлар туфайли инфляция бутун дунёда бўлгани каби тезлашишда давом этди ва 
сентябрь ойида 7,4 фоизни ташкил этди. Шу аснода, октябрь ойидаги йиғилишда 
регулятор ставкани 7,5 фоизгача кўтарди. Шу билан бирга, агар вазият базавий 
прогнозга мувофиқ ривожланса, Россия банки кейинги йиғилишларда асосий ставкани 
янада ошириш эҳтимолини инкор қилмади. 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling