Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

аукционлари ўтказилиши назарда тутилди. 


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
42
 
Бироқ, 2021 йилнинг ўтган даврида банк тизимида умумий 
ликвидликнинг сезиларли ортиши кузатилиб, улар томонидан ўртачалаш 
меъёрининг 
мунтазам 
равишда 
бажарилиши 
ҳисобига 
ушбу 
операцияларга талаб бўлмади. Аксинча, май-июль ойларида умумий 
ликвидликнинг сезиларли ортиши сабабли Марказий банкнинг жалб этиш 
операцияларига талаб ошди. Натижада мазкур ҳолат депозит 
аукционлари ҳажми ва Марказий банк облигацияларининг 
чиқарилиш графигига тузатишлар киритишни тақозо этди. 
Май ойида пул бозоридаги фоиз ставкаларининг пасая бошлаши 
билан Марказий банк облигациялари қолдиғи бўйича лимитлар 5 трлн. 
сўмдан 7,5 трлн. сўмгача ва икки ҳафталик депозит аукционлари ҳажми 
100 млрд. сўмдан 200 млрд. сўмгача оширилди. Июнь ойида ҳам умумий 
ликвидлик ҳажмининг ортишда давом этиши ва бозорда фоиз ставкалари 
пасаювчи динамикасининг сақланиб қолишига жавобан Марказий банк 
облигациялари қолдиғи лимити 10 трлн. сўмгача ва икки ҳафталик 
депозит аукционлари ҳажми эса 500 млрд. сўмгача оширилди (18-расм)
18-
расм. Марказий банкнинг қисқа муддатли пул-кредит операциялари 
қолдиғи динамикаси (ой давомида ўртача кунлик қолдиқ, млрд. сўм)
 
Манба: Марказий банк 
Шунингдек, ҳукумат операцияларининг III чоракда ҳам умумий 
ликвидликка оширувчи таъсирининг сақланиб қолиши, пул бозоридаги 
фоиз ставкалари динамикаси ҳамда банк тизими умумий ликвидлигининг 
келгуси ойлар учун прогнозидан келиб чиқиб, сентябрь ойида Марказий 
банк облигациялари қолдиғи лимити 15 трлн. сўмгача ва депозит 
аукционлари ҳажми бўйича лимит 4 трлн. сўмгача оширилди. 



Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling