Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


  Ликвидлик таҳлили ва прогнозини кучайтириш


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

1. 
Ликвидлик таҳлили ва прогнозини кучайтириш. 2019-2021 
йиллар давомида банк тизими ликвидлигини таҳлил ва прогноз қилишда 
янги услублар жорий қилинди. Умумий ликвидликка таъсир этувчи ҳар 
бир омилни чуқур ўрганиш, уларнинг кутилаётган таъсирини доимий 
маълумот алмашуви орқали самарали прогноз қилиш имконияти 
яратилди. 
Бугунги кунда банк тизими ликвидлигини ва муомаладаги нақд пуллар 
ҳажмини прогноз қилишда эконометрик моделларни қўллаш ва улардан 
кенг фойдаланишни жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. 
2022 
йилдан бошлаб ликвидлик прогнозида тўлиқ моделлар 
натижаларига асосланишга ўтилади. 
Шунингдек, 
ҳукумат 
операцияларининг 
банк 
тизими 
ликвидлигига таъсирини ўрганиш, унда мавжуд мавсумийликни ҳисобга 
олган ҳолда келгуси давр учун прогнозини амалга ошириш ҳамда 


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
50
 
ликвидлик 
прогнозидан 
қисқа 
муддатли 
пул-кредит 
сиёсати 
инструментлари ҳажми ва муддатини аниқлашда фойдаланиш 
имкониятлари кенгайтириб борилади. 
Ликвидлик прогнозида Молия вазирлиги билан ҳукумат операциялари 
бўйича, тижорат банклари билан нақд пул ва валютага талаблари бўйича, 
Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Қишлоқ хўжалигини 
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва пенсия жамғармалари билан 
улар томонидан амалга ошириладиган операциялар бўйича доимий 
маълумот алмашиш тизими такомиллаштирилиб, маълумотлар сифати 
ва аниқлиги ошириб борилади. 
2. 
Ликвидликни бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш
Операцион механизмни такомиллаштиришда амалга оширилаётган 
ўзгартиришларнинг тўғри кетма-кетлигини танлаш ҳамда улар бўйича 
шаффоф коммуникацияни таъминлаш мақсадида келгуси йилларда 
Марказий банкнинг ўрта муддатли “Ликвидликни бошқариш 
стратегияси”ни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Мазкур стратегиянинг инфляцион таргетлашга ўтган бошқа 
давлатлар тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда ХМИ экспертлари билан 
ҳамкорликда ишлаб чиқилиши ушбу йўналишда амалга оширилаётган 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling