Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

қилиш имконияти берилди. Тижорат банкларининг ички валюта 
бозорини янада ривожлантиришдаги, хусусан, валюта курсини 
аниқлашдаги ролини ошириш мақсадида, тижорат банкларининг 
мижозлар номидан банклараро валюта савдосида қатнашиш 
амалиётидан воз кечилди ва уларга ўз очиқ валюта позициялари 
доирасида чет эл валютасини эркин сотиб олиш ва сотиш имкониятлари 
яратилди. Давомли аукцион усулида тижорат банкларига очиқ валюта 
позициялари доирасида ички валюта бозорида хорижий валютани эркин 
сотиш ёки сотиб олиш имкониятининг берилиши уларнинг валюта 
курсини аниқлашдаги иштирокини рағбатлантиради ва мувозанатли 
валюта курси шаклланишига ёрдам беради. 
5. 
“Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021-2025 
йилларга мўлжалланган валюта интервенциялари стратегияси” 
тасдиқланди
Стратегия 
ўз 
ичига 
Марказий 
банк 
валюта 
интервенцияларининг асосий тамойиллари, мақсад ва вазифалари, 
интервенция шакллари ҳамда у соҳадаги коммуникацион жараёнларни 
қамраб олади. 


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
48
 
3-
ҳавола 
 
Пул-кредит сиёсатининг операцион механизми 
2021 йил давомида ҳам Марказий банкнинг қисқа муддатли пул-кредит 
операциялари такомиллаштириб борилди ва бугунги кунда операцион механизм 
қуйидаги кўриниш олди.
Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати операцион механизми 
Мақсади 
Инструмент 
Шартлари 
Фоиз ставкаси 
Ликвидликни 
тақдим этиш 
РЕПО аукциони 
14 кунгача
(душанба) 
Асосий ставка
(қуйи чегара) 
СВОП аукциони 
14 кунгача
(душанба) 
Асосий ставка
(қуйи чегара) 
Овернайт РЕПО 
операциялари 

кунлик (доимий, 
чекланмаган ҳажмда) 
Асосий
ставка + 2% 
Овернайт СВОП 
операциялари 
1 кунлик (доимий, 
чекланмаган ҳажмда) 
Асосий
ставка + 2% 
Ликвидликни
жалб этиш 
Овернайт депозит 
операциялари 
1 кунлик (доимий, 
чекланмаган ҳажмда) 
Асосий
ставка - 2% 
Депозит аукциони 
14 кунгача
(сешанба ва пайшанба) 
Асосий ставка
(юқори чегара) 
Марказий банк 
облигациялари 
12 ойгача
(график асосида) 
Асосий ставка
(юқори чегара) 
Таъкидлаш жоизки, банк тизимида ликвидликнинг етарлилиги ёки 
ортиқчалигини баҳолашда Марказий банк халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган 
стандартлардан фойдаланади. Хусусан, 2018 йилдан бошлаб мажбурий захиралашда 
ўртачалаш коэффициентидан фойдаланиш йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда 
мазкур кўрсаткич 0,8 бирликни ташкил этади. Яъни, тижорат банкларига жалб этилган 
депозитлари бўйича шакллантирилиши лозим бўлган мажбурий захиралаш ҳажмининг 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling