Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
46
савдоларини амалдаги “фиксинг” усулидан узлуксиз аукцион “мэтчинг”
усулига ўтказиш ҳамда валюта курсининг шаклланишида тижорат
банкларининг ролини ошириш вазифалари белгиланган эди.
Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, Марказий банк бошқарувининг
қарори билан 2021 йилнинг 15 февралидан бошлаб ички валюта
бозоридаги амалиётлар бўйича қуйидаги ўзгартиришлар амалга
оширилди:
1.
Валюта курсини аниқлашда мавжуд фиксация қилиш
(
“fixing”)
3
усулидан давомли аукцион – “matching” усулига ўтилди.
Аксарият ривожланаётган давлатлар, шунингдек, инфляцион таргетлаш
режимини жорий этган барча давлатлар савдоларни давомли аукцион
(“matching”) усулида амалга оширади.
Давомли аукцион усулида ички валюта бозорида валюта савдолари
узоқроқ муддат давом этади, сотиб олувчи ва сотувчиларнинг нархлари
ўзаро мувофиқ келган буюртмалари бўйича турли курсларда
операциялар амалга ошиб боради ва бозор иштирокчиларининг курсни
аниқлашдаги аҳамияти ортади. Марказий банк ҳам бозорнинг бир
иштирокчиси сифатида ўз интервенцияларини амалга оширади.
Бу усул валюта курси шаклланишида бозор тамойилларини кенгроқ
жорий этиш, унинг тўлиқ талаб ва таклиф асосида шаклланишини
таъминлаш ҳамда макроиқтисодий шароитларга мослашувчанлигини
ошириш имконини беради. Мазкур ўзгартиришларга кўра валюта
биржасида валюта олди-сотдиси бўйича савдо сессиялари соат 10:00 дан
10:30 гача “колл аукцион” усулида ҳамда соат 10:30 дан 15:00 гача
узлуксиз аукцион “мэтчинг” усулида амалга оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |