Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
44
 
овернайт депозит операциялари 12 фоиздан (асосий ставка – 2 фоиз) 
амалга оширилмоқда. 
Фоиз коридорининг кенгайтирилиши банкларнинг пул бозоридаги 
фаоллигининг пастлиги (қатнашувчи банклар сони ва кунлик 
амалиётлар ҳажмининг камлиги) ва натижада банклар ўртасида умумий 
ликвидликнинг қайта тақсимланиш самарадорлигининг етарли даражада 
эмаслиги билан изоҳланади. 
Марказий банкнинг олдинги фоиз коридори шароитида (асосий 
ставкага нисбатан ±1%) банклар учун пул бозорида савдо қилиш қизиқиши 
2 фоиз бўлиб, шартномага киришувчи ҳар бир банк учун 1 фоизлик фарқ 
тўғри келиб, банкларнинг қизиқиши пастроқ эди. 
Халқаро амалиётда асосий ставка даражаси нисбатан юқори бўлган 
давлатларда фоиз коридорининг кенгроқ бўлиши ҳамда инфляция 
даражасининг мувозанатлашиши ва асосий ставканинг пасайиши билан 
фоиз коридорининг торайиб бориши кузатилади.
Кенгроқ фоиз коридорининг жорий этилиши эса банкларнинг пул 
бозоридаги операцияларга бўлган қизиқишини ошириш (4 фоиз бандлик 
тафовут) ва шу орқали пул бозорида фаол иштирок этишини таъминлаш 
ҳамда Марказий банкнинг пул-кредит операцияларига бўлган талабини 
қисқартиришга қаратилган. 
Хусусан, 5 августдан (навбатдаги мажбурий захиралаш даврининг 
дастлабки кунидан) муомалага киритилган кенгайтирилган фоиз коридори 
ҳисобига пул бозорида фаолликнинг ортиши кузатилиб, жами депозит 
операциялари ҳажми август ойида 8,4 трлн. сўмни ташкил этиб июль 
ойига нисбатан 46,6 фоизга ўсди. 
Инфляцион таргетлаш режими стандартларига мувофиқ Марказий 
банкнинг овернайт депозит операцияларининг чекланмаган миқдорда 
ўтказилиши йўлга қўйилган дастлабки кундан (5 августдан) бошлаб пул 
бозори фоиз ставкалари фоиз коридорига қайтди ва бугунги кунга қадар 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling