Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

чегарани бекор қилиш натижадорлиги ўрганиб чиқилмоқда. Бугунги 
кунда Марказий банк облигацияларининг муомалага чиқарилиши бўйича 
амалга ошириладиган аукционларда даромадлиликнинг юқори 
чегараси сифатида асосий ставка белгиланган. 
Банк тизими ликвидлигини тартибга солишда Марказий банк 
инструментлари бўйича фоиз ставкалари – қисқароқ муддатли 
операциялар бўйича (овернайт операциялар ва аукционлар) нархни 
белгиловчи (“price maker”) ва узоқроқ муддатли операциялар 
(облигациялар) бўйича нархни қабул қилувчи (“price taker”) вазифасини 
бажариши лозимлиги сабабли ҳам ушбу вақтинча жорий этилган юқори 
чегаранинг олиб ташланиши назарда тутилмоқда. 
4. 
Пул-кредит сиёсати операцион мақсадини такомиллаштириш
Пул-кредит сиёсатининг операцион мақсадини пул бозоридаги 
овернайт депозит операциялари бўйича фоиз ставкаларни Марказий 
банк асосий ставкасига яқин, фоиз коридори доирасида шаклланишини 
таъминлаш этиб ўзгартириш режалаштирилмоқда. 
Инфляцион таргетлаш режимига ўтган аксарият давлатларда 
операцион мақсад сифатида банклараро пул бозоридаги 1 кунлик 
(овернайт) операциялар бўйича фоиз ставкалар таргет базаси сифатида 
олинган.
Мамлакатимизда операцион таргет белгиланган вақтда банклараро 
пул бозоридаги амалиётлар сони кам бўлганлиги ҳамда банклар 
фаоллигининг пастлиги сабабли ҳам мақсад сифатида пул бозоридаги 
муддати 14 кунгача бўлган депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг 


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
52
 
асосий ставкага яқин фоиз коридори доирасида шаклланишини 
таъминлаш вазифаси белгиланган эди. 
Бугунги кунда, пул бозоридаги битимлар сонининг, шу жумладан, 
овернайт операциялар сони ва ҳажмининг ортиб бораётганлиги 
натижасида операцион мақсад базасини 14 кунгача бўлган 
депозитлардан 1 кунлик овернайт депозитларга ўзгартириш учун 
шароитлар яратилди. 
Шу билан биргаликда, пул бозори индексларини такомиллаштириш 
ҳам кўзда тутилмоқда. Марказий банк 2021 йил январь ойида пул 
бозоридаги фоиз ставкалари бўйича “UZONIA” ва “UZWIA” 
индексларини жорий этган эди. Капитал ва молия бозорлари 
ривожланмаган бугунги кунда ушбу индекслар иқтисодиётда молиявий 
инструментлар нархини баҳолаш учун асосий “бенчмарк” вазифасини 
ўтамоқда. 
Индексларга бўлган ишончни ошириш, биринчи навбатда, уларнинг 
ҳисоблаш методологияси шаффофлигини таъминлаш, индексларнинг 
кескин тебранишларини олдини олиш мақсадида мукаммал операцион 
механизмни ташкил этиш ва пул бозоридаги операциялар сонининг 
ортиши учун шароит яратиш билан боғлиқ бўлиб, ушбу йўналишдаги 
ишлар пул-кредит сиёсатининг келгуси йилларга мўлжалланган асосий 
йўналишларидан бири ҳисобланади. 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling