Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

80 фоизини ўзларининг вакиллик ҳисобварақларида сақлаш имконияти берилган. 
Мазкур маблағлардан банклар иш куни давомида мижозларининг тўловларини амалга 
ошириш мақсадида фойдаланишлари мумкин ва ҳисоблаш даври мобайнида кунлик 
ўртача қолдиқ мазкур суммадан кам бўлмаслигини таъминлашлари зарур. 
Банк тизими ликвидлиги ҳажми мазкур ўртачалаш суммасидан ортиқ бўлса 
ижобий тафовут, кам бўлса манфий тафовут мавжуд бўлади. Марказий банкда 
омиллар кесимида банк тизими ликвидлигини таҳлил ва прогноз қилиш 
механизмига асосан мавжуд тақчиллик / ортиқчаликни самарали бошқариш учун зарур 
бўлган пул-кредит операциялари ҳажмлари ва муддатлари белгиланади. 


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
49
 
III. 2022-
2024 ЙИЛЛАРДА ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ 
3.1. 
Операцион механизм ва банклараро пул бозорини янада 
ривожлантириш чоралари 
Пул-кредит сиёсатининг операцион механизмида инфляцион 
таргетлаш режими доирасида 2020 йилда янги инструментлар тўплами 
жорий қилинган бўлса, 2021 йилда асосий эътибор, мавжуд 
инструментларни такомиллаштириш, уларнинг ўтказилиш вақти, 
ҳажмлари ва қўлланилиш кўламини кенгайтириш ҳамда ишлаш 
механизмларини оптималлаштириб боришга қаратилди.
Ушбу йўналишда кейинги босқичлардаги энг муҳим вазифалардан 
бири мазкур операцион механизм инструментларини ва пул-кредит 
сиёсати жараёнларини инфляцион таргетлаш режими стандартларига 
тўлиқ мослаштириш ҳисобланади. 
Бу борада 2022 йилда ва 2023-2024 йиллар давомида банк тизими 
ликвидлигини тартибга солиш самарадорлигини ошириш, пул бозорида 
банклар иштирокини янада фаоллаштириш, давлат қимматли қоғозлари 
билан иккиламчи савдоларни кенгайтириш ва шу орқали трансмиссион 
механизмнинг фоиз каналини ривожлантириш борасида қатор чораларни 
амалга ошириш режалаштирилган. 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling