Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
57
 
4-
ҳавола 
Нархларни онлайн кузатиш тизими 
Истеъмол нархлари индекси бўйича расмий кўрсаткичларнинг фақат ойлик 
даврийликда эълон қилиниши инфляцион таргетлаш режимида нархлар 
динамикасини тезкор таҳлил қилиш имкониятларини чекламоқда. Ушбу даврийликни 
қисқартириш масаласи муқобил кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқиш заруратини юзага 
келтирди. 
Марказий банк томонидан 2021 йил август ойидан бошлаб мамлакатимиз аҳолиси 
кўп истеъмол қиладиган асосий товар ва хизматлар нархлари ўзгаришларини муқобил 
манбалардан инсон омилисиз тезкор равишда кузатиб бориш ва доимий 
мониторингини амалга ошириш мақсадида – нархларни онлайн кузатиш (НОК) тизими 
жорий қилинди.
Кўпчилик давлатларнинг статистика органлари ва марказий банклари томонидан 
сўнгги йилларда нархлар ўзгаришини интернет саҳифалари ва масофавий 
тизимлардан фойдаланган ҳолда жамлаш ва таҳлил қилиб бориш тизимлари (price 
scanning&web scraping) 
амалиётга жорий этилмоқда. Бу тизимлар орқали интернет 
саҳифаларида барча учун кенг фойдаланишда бўлган маълумотлар асосида аввалдан 
танлаб олинган истеъмол товар ва хизматлари нархларини тезкор равишда ва кичик 
даврийликда (кунлик, ҳафталик) кузатиб бориш мумкин бўлади.
Мамлакатимизда ҳам йирик савдо супермаркетлари, ишлаб чиқарувчилар, 
дўконлар, хизмат кўрсатувчи субъектларнинг онлайн савдо платформалари 
ривожланиб бориши, онлайн савдо нуқталари сонининг ортиши, шу билан биргаликда 
пандемия шароитларида онлайн хизмат турларининг кенг ривожланиши Ўзбекистонда 
ҳам нархларни онлайн кузатиш тизимини жорий қилиш имконини берди.
Йиғилган кенг қамровли маълумотлар тўплами Халқаро Валюта Фондининг 
услубий қўлланмаси (International Monetary Fund “Consumer Price Index Manual 2020: 
Conсepts and Methods) ва Европа Иттифоқи Статистика бъюроси кўрсатмаларига 
асосан қайта ишланади. Қайта ишланган маълумотлар Давлат статистика қўмитаси 
томонидан истеъмол нархлари индексини қўллашда фойдаланиладиган товар ва 
хизматлар вазнлари асосида умумлаштирилади ва ҳафталик асосда Истеъмол 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling