Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
65
Бунда,
компенсация механизми орқали зарур ҳолларда
тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган қарз олувчиларга, айрим соҳа ва
йўналишларнинг ривожланишига кўмаклашиш мақсадида улар олган
кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисми Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан тўлаб берилмоқда.
Кредитлар долларлашув даражасини қисқартириш нисбатан узоқ
муддатли жараён ҳисобланиб, миллий валютадаги кредитлар бўйича
фоиз ставкаларининг пасайиб бориши ва
валюта хатарини хеджирлаш
инструментларининг кенг жорий этилиши билан боғлиқ. Ўз навбатида,
кредитлар
долларлашувини
фақатгина
пул-кредит
сиёсати
инструментлари орқали пасайтириш имконияти мавжуд эмас ва ушбу
йўналишда
пул-кредит ва макропруденциал сиёсатларнинг ўзаро
мувофиқликда қўлланилиши самарали ҳисобланади.
Кутилмалар канали. Аҳоли ва тадбиркорлик
субъектларининг
инфляцион кутилмалари, молия бозори қатнашчиларининг
келгуси
фоиз ставкалари динамикаси бўйича кутилмалари ва
умуман пул-
кредит сиёсати бўйича кутилмалар иқтисодиёт субъектларининг қарорлар
қабул қилишига таъсир этадиган
асосий омиллардан ҳисобланади.
Кутилмалар канали фоиз канали билан узвий боғлиқликда бўлиб, фоиз
ставкаларининг ўзгариши инфляцион кутилмаларга таъсир ўтказса, ўз
навбатида, инфляцион кутилмалар иқтисодиётдаги
депозит ва
кредитлар бўйича мувозанатли фоиз ставкаларини белгилаш учун
асос бўлади.
Марказий банк келгуси йилларда ҳам
аҳоли ва тадбиркорлик
субъектларининг
инфляцион сезилмалари, кутилмалари ва уларни
шакллантирувчи омилларни ўрганиш ва таҳлил қилишда давом этади.
2022 йилдан бошлаб сўровлар натижаларини таҳлил қилиш ва эълон
қилиш методологиясини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.
Ўз ўрнида,
банк тизимининг ҳам инфляцион кутилмаларини ўрганиш
муҳим бўлиб, айнан уларнинг кутилмалари кредитлар ва депозитлар
бўйича фоиз ставкаларига сезиларли таъсир кўрсатади. Шу сабабли,
келгусида айнан банк тизими ходимлари орасида ҳам
инфляцион
кутилмаларни
ўрганиш
бўйича
сўровлар
ўтказиб
бориш
режалаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: