Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
66
субъектларининг
банк тизимига, Марказий банкка ва миллий валютага
бўлган ишончига боғлиқ. Мазкур ишончни оширишда эса
коммуникация
каналининг аҳамияти юқори ҳисобланади.
Кейинги
йилда
ҳам
коммуникацион
сиёсатни
янада
такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилиб,
Марказий банк
Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича ҳар бир йиғилиши
якунлари бўйича (йилда 8 маротаба)
пресс-релиз эълон қилиш ва таянч
йиғилишлар якунлари бўйича (йилда 4 маротаба)
пресс-брифинг
ўтказиш амалиёти давом эттирилади.
Шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа хорижий
мутахассислар кўмагида
пул-кредит сиёсати коммуникацияси бўйича
стратегия ишлаб чиқиш режалаштирилган ва ушбу ҳужжат ўрта муддатли
истиқболда коммуникация йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган
чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Келгуси йилларда коммуникация соҳасида
амалга ошириладиган
ишлар қаторида аҳоли ва ОАВ вакилларининг молиявий саводхонлигини
ошириш бўйича
семинар-тренинглар ташкил этиш, мулоқот
каналлари
ва инструментлари қаторини кенгайтириш, эълон қилинаётган шарҳлар ва
маълумотларнинг тушунарлилик даражасини ошириш,
мўлжалли
коммуникацияни амалга оширишни йўлга қўйиш каби вазифаларни қайд
этиб ўтиш лозим.
Ўз
навбатида, Марказий банк томонидан чораклик эълон қилиб
борилаётган “Пул-кредит сиёсати шарҳи”, “Банк тизими ликвидлиги
шарҳи”, “Аҳоли истеъмол кайфияти шарҳи” каби ахборот-таҳлилий
маълумотларни янада такомиллаштириш бўйича
ишлар давом
эттирилади.