Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


валюта курсининг барқарор даражада шаклланиши


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

валюта курсининг барқарор даражада шаклланиши ва рақамли банк 
хизматларининг 
кенг 
ривожлантирилиши 
орқали 
аҳоли 
жамғармаларининг босқичма-босқич банк тизимига кириб келишининг 
ортиб бориши кутилмоқда. 
Валюта курси канали. Капитал оқимлари эркин ҳаракатланадиган 
ва молия бозорлари етарлича ривожланган мамлакатларда фоиз 
каналининг валюта курси канали билан кучли боғлиқлиги кузатилади. 
Хусусан, фоиз ставкаларининг пасайиши мамлакатга капитал оқимининг 


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
63
 
камайишига сабаб бўлиб, миллий валюта алмашув курсига босимни 
келтириб чиқаради. 
Бизнинг шароитда эса фоиз ва валюта курси каналларининг ўзаро 
боғлиқлиги нисбатан пастроқ бўлиб, молия ва капитал бозорлари 
етарли 
даражада 
ривожланмаганлиги, 
молия 
бозорига 
норезидентларнинг кириши чекланганлиги сабабли фоиз канали таъсири 
фақатгина банк тизимига жалб этиладиган хорижий кредит линиялари 
оқимига таъсир кўрсатиши мумкин. 
Фоиз ставкалари ўзгариши аҳолининг жамғариш кайфиятига, хусусан, 
жамғармаларнинг валюта таркибига сезиларли таъсир ўтказади. 
Жумладан, фоиз ставкаларининг аҳоли инфляцион кутилмаларидан 
пасайиб кетиши, жамғармалар долларлашувининг кучайишига олиб 
келиши мумкин. Шу сабабли ҳам, пул-кредит сиёсати бўйича қарорлар 
қабул қилишда Марказий банк 2-3 фоизлик ижобий реал фоиз 
ставкаларини таъминлаш чораларини кўриб боради. 
Валюта курси каналини такомиллаштириш йўлидаги чоралардан 
бири норезидентларга давлат қимматли қоғозлари бозорида қатнашиш 
учун рухсат бериш бўлиб, бунинг натижасида, нафақат мамлакатга 
капитал 
оқими 
муҳитининг 
яхшиланишига, 
балки 
бозор 
инфратузилмасининг ҳам ривожланишига шароит яратилади. Бунда, 
валюта хатарларини олдини олиш мақсадида норезидентларнинг 
қимматли қоғозлар бозоридаги улушини босқичма-босқич ошириб 
бориш ва зарурий рискни бошқариш (“hedging”) инструментларини 
жорий этиш зарур ҳисобланади. 
Бугунги кунда иқтисодиётдаги пул-кредит шароитларига таъсир
кўрсатишда, асосан, фоиз каналидан фойдаланилмоқда. Валюта курси 
каналини таҳлил қилишда ички валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг 
шаклланишидан келиб чиқиб реал самарали алмашув курси (РСАК) 
тренди ва ушбу тренддан оғиши каби индикаторларга эътибор берилади. 
Бундан ташқари, валюта курси барқарорлиги ўз навбатида, 
иқтисодиёт субъектлари инфляцион кутилмаларининг пасайишига ҳам 
билвосита 
таъсир 
кўрсатади. 
Шунингдек, 
жамғармаларнинг 
долларлашуви қисқариб, уларнинг банк тизимига қайтиши иқтисодиётда 
барқарор инвестицион ресурсларнинг шаклланиши орқали иқтисодий 
ўсишга туртки берувчи омилларни юзага келтиради. 



Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling