18 маъруза. ТЎлов баланси режа


Download 33.53 Kb.
bet1/2
Sana23.12.2022
Hajmi33.53 Kb.
#1046713
  1   2
Bog'liq
18-маъруза


18 маъруза.ТЎЛОВ БАЛАНСИ
РЕЖА


18.1.Тўлов баланси тушунчаси ва унинг таркибий тузилиши
18.2.ўлов балансининг таркибий қисмлари ўртасидаги боғлиқликлар
18.3.Тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солиш воситалари ва усуллари
Тўлов баланси – маълум давр мобайнида мамлакат резидентлари ва ташқи дунё ўртасида бўладиган битимлар статистик қайд қилинган хужжатдир. У мамлакатнинг иқтисодии алоқаларини аниқлашда ифодалаб пул-кредит, валюта, бюджет-солиқ, халқаро савдо сиёсатининг ҳамда давлат қарзини бошқариш йўналишларини танлаш учун индикатор вазифасини бажаради.
Мамлакатнинг маълум вақтдаги барча халқаро иқтисодий фаолияти, шу жумладан, ташқи савдо, капитал ва ишчи кучи миграцияси ҳам тўлов балансида ўз аксини топади. Ҳар қандай ташқи иқтисодий битим валюта айирбошлаш ва валюта операциялари орқали амалга оширилади. Демак, мамлакатнинг жаҳон бозоридаги фаолияти натижалари пировардида хорижий валюта тушумлари ва ҳаражатларида ифодаланади. Шунинг учун ҳам тўлов балансини бир томондан, четдан келадиган барча тушумлар, иккинчи томондан эса, четга чиқариладиган барча тўловлар кўрсатилган хужжатдир деб қараш мумкин. Тушум фақат экспорт ёрдамида таъминланиши мумкин. Аксинча, хорижий товарларни ва хизматларни сотиб олиш (импорт) учун тўловлар ва хорижий валюта ҳаражатлари билан боғлиқ бўлади. Бунда товар деганда айирбошланадиган ҳар қандай нарса тушунилади, яъни, у моддий неъмат, хизмат, ишчи кучи, капитал ва валюта бўлиши мумкин.
Тўлов балансида барча иқтисодий битимлар иккита катта гуруҳга бўлинади: жорий операциялар ва капитал ҳаракати билан боғлиқ операциялар (6-жадвал). Шунга кўра тўлов баланси структараси ҳам икки қисмдан иборат:

1. Жорий операциялар ҳисоби;


2. Капитал ҳаракати ҳисоби.

Жорий операциялар ҳисобида маҳсулотлар ва хизматлар экспорти «плюс», импорт эса «минус» ишоралари билан белги-ланади. Яъни, жорий операциялар ҳисобида ички маҳсулотлар экспорти кредит, аксинча мамлакатга маҳсулотлар олиб келиш


- импорт эса дебет сифатида кўрсатилади. Чунки, маҳсулотлар экспорта хорижий валюта ишлаб топиб, мамлакат валюта захирасини бойитса, импорт эса мамлакатдан валюта чиқиб кетишига олиб келади. Бу қса ўз навбатида мамлакат валюта захирасини камайтиради.
Жорий операцияларнинг асосий моддаси товарлар экспорти ва импорти ҳисобланади, уларнинг фарқи ташқи савдо балансининг қолдиғи деб юритилади. Мисолимизда бу баланс салбийдир, яъни, мамлакат товарларни четга олиб чиқишдан кўра кўпроқ олиб келади (-75).
Жорий операцияларнинг кейинги моддаси – бу, хизматлар (транспорт, суғурта,сайёхлик хизматлари ва бошқалар) экспорти ва импортидир. Мисолимизда товарлар билан бўлган операциялардаги каби хизматлар билан бўлган операцияларда ҳам мамлакат хорижий хизматларни кўпроқ олади яъни, масалан, мамлакатда яшовчилар хорижга четдан мамлакатга келадиган сайёхларга нисбатан кўпроқ борадилар, шунингдек, мамлакатдаги тадбиркорларга хорижий транспорт ва суғурта хизматларини кўрсатиш ҳажми хорижий тадбиркорларга мамлакатда траспорт ва суғурта компаниялари кўрсатадиган хизматлар ҳажмига қараганда юқорироқ ва ҳ.к. Бу операциялар бўйича ҳам баланс салбий қолдиққа эга (-12).
Инвестициялардан даромадлар, фоизлар ва дивидендлар бўйича тўловларни ўз ичига олади. Агар хорижга қуйилган миллий капитал учун чет тўловлари бўйича тушумлар мамлакат иқтисодиётига жалб этилган хорижий капитал учун тўланадиган тўловлар миқдоридан кўп бўлса, унда соф даромад мусбат бўлади (+8).
Трансферт кўринишида пул ўтказишлар шу мамлакатларнинг хорижда яшаётган фуқароларига тўланидаган нафақаларни, муҳожирларнинг хориждаги ўз қариндошларига пул ўтказмалари, турли кўринишдаги хукумат ёрдамларини ўз ичига олади. Жадвалдан кўриниб турибдики, хорижга жунатилаётган пул ўтказишлар миқдори олинаётганига нисбатан юқори, яъни, операциялар мамлакатдаги хорижий валюта захираларини камайтиради (-8).
Жорий ҳисоблар бўйича барча операциялар йиғиндиси жорий операциялар балансини ташкил этади. Бизнинг мисолда у салбий (-87). Бу эса мамлакатда импорт операциялари натижасида хорижий валютага бўлган талаб унинг экспорт операциялари таъминлайдиган таклифдан ортик бўлишини англатади. Бошқача айтганда, ушбу ҳолда мамлакат тўлов баланси жорий операциялар бўйича камомадга эга.
Макроиқтисодий моделларда жорий операциялар баланси қолдиғи қуйидагича берилади:

X - М = Xn = Y-(C+I+G);


Бу ерда: X – экспорт;


М – импорт;
Хп – соф экспорт;
С +1 + G -ЯИМнинг бир қисми (абсорбция).
Жорий операциялар балансида/камомад бўлган шароитда, мамлакатнинг экспортдан олган даромадлари импортга қилган ҳаражатларидан кам бўлади ва уни тақщаридан қарз олиш хисобига ёки мавжуд активларнинг бир қисмини хорижий инвесторларга сотиш орқали қоплаши мумкин. Бу операциялар соф хорижий активларнинг камайишига олиб келади.
Соф хорижий активлар (NFA) – бу, миллий резидентлар томонидан эгаллаб турилган хориж активлари ва хорижликлар эгалик қилган мамлакат активлари ўртасидаги фарқни билдиради.
Жорий операциялар балансида тақчиллик бўлмаган шароитда эса мамлакат хорижий валюталарни сарф қилишга нисбатан кўпроқ олиб келади.
Мисолимизга аксинча мамлакат жорий операциялар бўйича баланси ижобий қолдиққа эга бўлади. Бунда мамлакатда чет элда кўчмас мулкни сотиб олиш ёки бошқа мамлакатларга қарзга беришга йўналтирилиши мумкин бўлган ортиқча хорижий валюта юзага келади.
Инвестициялаш ва кредитлаш билан боғлиқ операциялар тўлов балансининг кейинги бўлимида, яъни, капиталлар ҳаракати ҳисобида акс эттирилади.
Мамлакатда маълум бир вақтда моддий ва молиявий активларини сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ операцияларига капитал ҳаракати ҳисоби дейилади. Капитал ҳаракати ҳисоби балансида корхоналар, ер, уй-жойлар, қимматбаҳо қоғозлар, акциялар, хазина мажбуриятлари ва бошқа активларни олиш-сотиш билан боғлиқ капиталлар оқими акс эттирилади. Бу активлар сотилса ёки экспорт қилинса, хорижий валюта мамлакатга киритилади, яъни валюта тушуми кўпаяди ( + 150). Бироқ капитални олиб келиш билан бир вақтда уни олиб чиқиш билан боғлиқ операциялар ҳам амалга оширилади. Бунда мамлакатнинг тадбиркорлари хориждан акциялар сотиб олади, хорижликларга кредитлар беради ва шу асосда улар хорижий валюта захираларини сарфлайди. Бу операциялар дебет кўринишида акс эттирилади (-87). Капитал ҳаракати балансининг қолдиги – бу, уни олиб келиш ва олиб чиқиш ўртасидаги фарқдир (+63).
Капитал ҳаражатлари ҳисобида активлар бўйича барча халқаро операциялар кўрсатилади.

Капитал ҳаракати Активларни танлаш Хорижий активларни сотиш баланси тушадиган барча тушумлар олишга қилинган ҳаражатлар)


Хорижга активларни сотиш валюта захирасини кўпайтирса, сотиб олиш эса уни камайтиради. Шунинг учун капитал ҳаракати баланси барча операциялардан келадиган соф валюта тушумларини кўрсатади. Капитал ҳаракати ҳисобининг ижобий колиш мамлакатда капитал кўпайишини билдирса, унинг салбий қолдиғи мамлакатда капитал камайишини билдиради.


Аввал айтиб ўтилганидек, жорий операциялар бўйича баланс ва капитал ҳаракати баланси ўзаро чамбарчас боғлиқ. Бизнинг мисолда биринчисининг тақчиллиги (-87) катта қиеми (+63) капиталнинг соф оқиб келиши ҳисобига молиялаштирилади ва аксинча, агар тўлов баланси жорий операциялар бўйича мусбат қолдиққа эга бўлса, капитал ҳаракати ҳисоби баланс бўйича манфий қолдиққа йўл қўйилган бўлади.
Шундай қилиб, баланснинг бу икки бўлими бир-бири билан тенглашиб боради.

Тўлов баланси қолдига = Жорий операциялар + Капитал ҳаракати баланси


Бироқ, амалда тўлов балансининг бу қисмида ҳам кўпинча камомад ёки ортиқчалик юзага келади. Барча мамлакатларнинг Марказий банклари расмий захиралар деб аталувчи хорижий валюта захираларига эга бўлиб, бу захиралар жорий операциялар бўйича баланс ва капитал ҳаракати бўйича баланс номутаносиблигини бартараф этишда қўлланилади. Бизнинг мисолда бу номутаносиблик ёки қолдиқ (-24)ни ташкил этади ва расмий захиралардан тушумлар ҳисобига тартибга солинади.


Расмий захираларнинг қисқариши (+) камомад миқдорини ифодалайди, расмий захираларнинг ўсиши (-) эса тўлов балансининг мусбат қолдиги миқдорини кўрсатади. Натижада унинг барча уч бўлими суммаси «0»ни ташкил этиши лозим. Бу эса хорижий валюта таклифини ва унга мамлакатда бўлган талаб тенглигини билдиради.

Download 33.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling