18 маъруза. ТЎлов баланси режа


Тўлов балансининг таркибий қисмлари ўртасидаги боғлиқликлар


Download 33.53 Kb.
bet2/2
Sana23.12.2022
Hajmi33.53 Kb.
#1046713
1   2
Bog'liq
18-маъруза

18.2.Тўлов балансининг таркибий қисмлари ўртасидаги боғлиқликлар

Жорий операциялар ҳисоби билан капитал ҳаракати ҳисобининг ўзаро алоқаларини умумлаштирсак, унинг макроиқтисодий кўриниши қуйидагича бўлади:




Y= С +1 + G + Хп;


Y-C-G = C + I + G + Xn - (C+G);


Sn = I + Xn


(I-S) + Xn = О (эгилувчан валюта курси режимида марказий банк аралашмаган шароитда).

Бу ерда: Sn – миллий жамғариш;


(I-S) – миқдори ички инвестицияларнинг ички жамғармалардан ортиқчалигини кўрсатади ва капитал ҳаракати ҳисоби қолғини билдиради.
Асосий макроиқтисодий айниятга кўра жорий операциялар ва капитал ҳаракати ҳисоблари бир-бирига тенглашади:


X - М = Хп = - (I-S) = S -1 ташқи
баланс ички баланс

Бу шуни билдирадики, тўлов балансининг жорий операциялар бўйча камомади капиталнинг соф оқиб келиши ҳисобига молиялаштирилади.




Г Хп<0=>Х-М<0=>Х<М;

  1. I - S>0=>I>S – хориждан капитал киритилиши.

Агарда инвестициялар (I) миллий жамғармалардан кўп бўлса (I > S), ортиқча инвестициялар хориждан олинадиган қарз ҳисобига молиялаштирилиши лозим. Бу қарзлар мамлакатга товар ва хизматларни экспорт қилишга нисбатан кўпpoқ импорт қилинишини таминлайди (М>Х). Яъни, соф экспорт манфий қолдиққа (Хп<0) эга бўлади. Мамлакат халқаро жараёнга қарздор бўлиб қатнашади.


Жорий операциялар мусбат қолдиққа эга бўлганда, ортиқча маблағлардан хорижга инвестиция қилишда ёки хориждан кўчмас мулк сотиб олишда фойдаланилади.


ГХП>0=>Х-М>0=>Х>М;
|I - S<0=>I<S - капитални хорижга чиқариш.

Давлатлар расмий захиралар ва қарзлар ҳисобига қоплаш қобилиятига эга бўлмаган тўлов балансининг катта даврий тақчиллиги бўлган ҳолларда ўз валюталари девалвациясини амалга оширишлари мумкин. Бу импортнинг физик ҳажми кўпайишига ва окибатда мамлакатда хорижий валюта тушумининг ўсиши ҳамда тўлов баланси камомади тугатилади.


18.3.Тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солиш воситалари ва усуллари


и. Марказий Банк валюта интервенциясини амалга ошириш чорасини кўрмаса, ва расмий валюта заҳиралари миқдорини ўзгартирмаса тўлов баланси ҳисобларини валюта курсининг эркин тебраниши ҳисобига ўзаро тартибга солиш амалга оширилади.


Бундай шароитда капитал оқиб келиши сабабли миллий валютанинг қимматлашуви, капитал чиқиб кетиши сабабли эса унинг арзонлашуви рўй беради. Валюта курсининг эркин тебраниши тўлов балансининг жорий ва капитал ҳисобларини автоматик равишда мутаносиблаштириш механизми ҳисобланади.
Эркин тебранувчи валюта курси тарафдорлари таъкидлашича, тўлов балансининг ортиқчалиги ёки тақчиллиги бундай вазиятларда тез орада бардам топади. Буни қуйдаги эгри чизиқ орқали тушунтириб бериш мумкин:
Куйидаги 43-чизмада кўрсатилган валюталарнинг тенглиги шароитида тўлов баланси мусбат ва манфий қолдиқларга эга бўлмади. Фараз қилайлик, ўзбекистонликларнинг исътемолида ўзгаришлар бўлсин ва улар кўпроқ америка товарларини сотиб олишсин. Ёки, Ўзбекистонда нархлар даражаси Америкадагига нисбатан ошсин ва фоиз ставкаси эса, Америкадагига нисбатан камайсин.



3-чизма. Эркин тебранувчи валюта курслари шароитидаги тенглик


Бундай вазиятларнинг ҳар бири ёки барчаси биргаликда ўзбекистонликларнинг долларга бўлган талабини ДД дан Д1Д1 гача оширади. Бундан кўриниб турибдики, Ўзбекистон тўлов балансидаги тақчиллик «а,в» кенгликда мавжуд бўлади. Ўзбекистонликларнинг экспорт операциялари «х,а» кенгликда доллар имкониятини беради. Импорт кўринишдаги операцияларни молиялаштириш учун «х,в» кенгликда доллар лозим бўлади. Шуни такидлаб ўтиш жоизки, валюта курси ўзига хос баҳога эга бўлиб, ички нархларни «с», ташқи нархлар «в» билан боғлайди.


Чизмадаги «в» нуқтадан «с» нуқтага қараб силжиши тўлов балансида тенгликни таъминлайди. Долларнинг қиймати «а» нуқтадан «с» нуқтагача ошади. Юқорида кўрсатилган икки вазиятда ҳам, яъни, Америкадан Ўзбекистонга импортнинг камайиши ва аксинча, экспортнинг ошиши тўлов балансидаги камомадни йўқотиш учун олиб борилган тадбир ҳисобланади. Шундай қилиб, валюта курсларининг эркин ҳаракати тўлов балансининг ортиқчалиги ёки камомадини йўқотар экан.
Эркин тебранувчи валюта курслари тўлов балансини тенглаштиришда катта имкониятларга эга бўлсада, камчиликликлардан холи эмас. Чунончи, бундай валюта биринчидан, савдонинг ноаниклиги ва қисқаришига, иккинчидан, савдо шароитининг ёмонлашишига, учинчидан, беқарорликка ва бошқаларга олиб келади.
Агар Марказий Банк расмий валюта захиралари воситасида чет эл валютасини сотиб ёки сотиб олиб валюта курсини эркин тсбранишига бархам берса валюта курсининг эркин тебраниши воситасида тўлов балансини тартибга солиш зарурати йўқолади.
Бунда тўлов баланси тақчиллиги Марказий Банк расмий захираларини қисқартириш ҳисобига молиялаштирилиши мумкин. Бундай вазиятда ички бозорда чет эл валютаси таклифи ошади. Қайд этилган операция экспортга хос бўлиб кредитда плюс белгиси билан (Марказий Банкда хорижий валюта захираси камайишига қapaмасдан) ҳисобга олинади. Ушбу тадбир натижасида ички бозорда миллий валюта таклифи камаяди, унинг алмашинув курси нисбатан кўтарилади ва бу инвестициялар хажмига ҳамда иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатади.
Тўлов балансининг актив-(мусбат) қолдики эса Марказий банкнинг расмий валюта захиралари миқдорининг ортишига олиб келади. Бунда Марказий банк валюта захираларини тўлдириш учун чет эл валютасини сотиб олиши натижасида ички бозорда миллий валюта таклифи нисбатан ошади, унинг алмашинув курси камаяди, бу хол эса иқтисодиётга (инвестициялар ҳажми ва иқтисодий ўсишга) рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.
Марказий банк томонидан ўтказиладиган бундай операциялар расмий резервлар билан бўладиган операциялар дейилади. Бу операциялар натижасида тўлов баланси қолдиғи нолга тенглашиши керак.
Тўлов балансининг актив қолдиғи ёки тақчиллиги мамлакат иқтисодиёти хусусиятларига қараб турлича баҳоланиши мумкин.
Валютаси халқаро ҳисоб-китобларда, ҳамда бошқа мамлакатлар заҳира валютаси сифатида фойдаланиладиган мамлакатлар учун тўлов баланси тақчил бўлиши табиий ҳол ҳисобланади.
Бундай мамлакатлар тўлов балансини узоқ мудқат макроиқтисодий тартибга солмаслиги мумкин.
Миллий валютаси жаҳон иқтисодиётида захира валютаси ҳисобланмайдиган мамлакатлар Марказий Банкларидан расмий валюта захираси чекланганлиги туфайли тўлов балансининг узоқ муддатли тақчиллиги бу резервларнинг сарфлаб бўлинишига олиб келади. Бундай долларда тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солинади. Мамлакат савдо сиёсати ва валюта алмашинув курсини ўзгартириши чораларини қўллаб чет эллардаги ўз ҳаражатларини камайтиради, ёки экспортдан ўз даромадларини оширади.
Бундай тартибга солиш натижасида баҳолар умумий даражасининг ошиши оқибатида аҳоли турмуш даражасининг пасайиши, миллий валютанинг қадрсизланиши, иқтисодиётнинг айрим тармоқларида бандлиликнинг пасайиши рўй бериши мумкин.
Валюта резервлари сарфлаб бўлганлиги, илгари олинган чет эл кредитларини қайтарилиш графиклари бузилганлиги туфайли бундай кредитларни яна олиш имкониятлари йўққа чиққанлиги сабабли мамлакат тўлов баланси тақчиллигининг узоқ вақт давом этиши тўлов баланси инқирози дейилади.
Тўлов баланси инқирозини ҳал этишнинг ягона йўли макроиқтисодий тартибга солиш ҳисобланади.
Ўтиш даври иқтисодиётида хорижий валютага спекулятив талаб ошиши Марказий Банкни қийин аҳволга солиб қўяди. Чунки расмий валюта захиралари бир вақтнинг ўзида ҳам тўлов баланси тақчиллигини ҳам ички спекулятив талабни қондириш учун етарли бўлмаслиги мумкин.
Валюта алмашинув курсини тартибга солиш бу вазиятдан чиқишнинг ягона йўлидир.
Қисқа истиқболда тўлов баланси қолдиғи жамғариш ва инвестициялар ҳажмларини белгиловчи омиллар (масалан бюджет солиқ сиёсати, фоиз ставкалари) таъсирида ўзгариши мумкин.
Агар мамлакатда рағбатлантирувчи фискал сиёсат юргизилса бу ҳол миллий жамғармаларнинг пасайишига олиб келади. Бу ўз навбатида жорий операциялар ҳисоби бўйича тақчилликка, капитал ҳаракат ҳисоби бўйича мусбат қолдиққа олиб келади.
Чекловчи фискаль сиёсат миллий жамғармалар ҳажмларини оширади, бу ўз навбатида капитал ҳаракати ҳисоби бўйича тақчилликка, жорий операциялар ҳисоби бўйича мусбат қолдиққа олиб келади.
Жаҳон фоиз ставкаларининг ошиши капитал ҳаракати хисоби бўйича тақчилликка, жорий операциялар ҳисоби бўйича мусбат қолдиққа эришишга олиб келади. Жаҳон фоиз ставкаларининг пасайиши эса акс натижаларга олиб келади.
Download 33.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling