Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
59
Тизимни такомиллаштириш
Кейинги босқичларда ушбу тизим имкониятларини кенгайтириб
рақамли
технологиялар орқали ўрганиш (machine learning) ва
махсус алгоритмларни кенг
жорий қилиш орқали инсон омилини тўлиқ чеклаш, нархлар ва улар динамикасини
кунлик эълон қилиб бориш орқали шаффофликни янада ошириш кўзда тутилган.
Онлайн савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари сони кўпайиб бориши билан қўшимча
тарзда тизимга киритиб борилади, тизим савдо тармоқлари савдо терминаллари билан
синхронлаштирилади, товар ва хизматлар турлари ва товар намуналари ҳам
кўпайтириб борилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
60
3.4.
Пул-кредит сиёсати трансмиссион механизми
самарадорлигини ошириш йўналишлари
Марказий банк
асосий ставкани ўзгартириш орқали иқтисодиётдаги
фоиз ставкаларига, молиявий активлар нархига ва макроиқтисодий
кутилмаларга таъсир кўрсатади. Бу эса, ўз
навбатида, аҳоли ва
тадбиркорлик субъектларининг истеъмол, жамғарма ва
инвестициялар
бўйича қарорларида ўз аксини топади ҳамда товар ва хизматларга бўлган
Do'stlaringiz bilan baham: