Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
56
Бундан ташқари, ўтган даврдаги инфляция омиллларини таҳлил
қилиш учун
VECM моделларидан тўлиқ функцияда фойдаланиш бўйича
чоралар кўрилади.
Инфляция даражаси ва унга таъсир этувчи омиллар,
шунингдек,
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмаларини
ўрганиш учун ҳар ойда Марказий банк томонидан ўтказиладиган
инфляцион кутилмалар бўйича сўровнома, чораклик аҳолининг истеъмол
кайфияти сўровлар ўтказиш тизими ва сўровномани
таҳлил қилиш
методологиясини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, кейинги йилдан бошлаб аҳоли ва
тадбиркорлик
субъектларининг
узоқ муддатли инфляцион кутилмалари (икки йиллик
ва уч йиллик) ҳам ўрганиб бориш тизими йўлга қўйилади.
Республика ҳудудларидаги
нархлар динамикаси ва омиллари,
иқтисодий жараёнлар ва кутиламаларни
сифат жиҳатдан ўрганиш
бўйича янги тизим жорий этилади. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос
жиҳатларидан келиб чиқиб иқтисодий жараёнлар, инфляцион омиллар ва
иқтисодий агентларнинг хатти-ҳаракатларига сифат жиҳатидан
баҳо
берилиб, умумлаштириб борилади. Бу маълумотлар пул-кредит сиёсати
соҳасида қарорлар қабул қилишда қўшимча
компонент сифатида
ишлатилади.
2021 йилнинг август ойидан жорий этилган асосий истеъмол
товарлари
нархларини онлайн кузатиш (НОК) тизими имкониятлари
янада
кенгайтириб борилиб, нархларни тўплаш, умумлаштириш ва
гуруҳлаштириш жараёнлари тўлиқ
инсон омилисиз автоматик тарзда
ишлаши йўлга қўйилади. Нархлари кузатиладиган савдо нуқталари сони
ва улардан олинадиган маълумотлар кўлами кенгайтириб борилади.