Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
43
Жорий йилнинг август ойидан бошлаб Марказий банк операцион
механизмига ҳам бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, май-
июль ойларида бюджет харажатларининг иқтисодий фаолликни қўллаб-
қувватлаш мақсадида сезиларли даражада оширилганлиги банк тизими
умумий ликвидлик даражасининг ортишига сабаб бўлиб, банклараро пул
бозоридаги фоиз ставкалари даражасига салмоқли таъсирга эга бўлди.
19-
расм. Банклараро пул бозорида операциялар ҳажми (млрд. сўм) ва фоиз
ставкалари
Манба: Марказий банк
Банк тизимида ликвидлик таркибий профицитининг ўсиб бориши
ҳамда банклараро пул бозоридаги шароитларнинг сезиларли даражада
юмшаши кузатилиб, июль ойида ўртача тортилган фоиз ставкалари
8,7 фоизгача пасайган бўлса, август ойидан бошлаб операцион
механизмдаги зарурий ўзгартиришлар ҳисобига фоиз ставкаларининг
13 фоизгача кўтарилиши ва фоиз коридори доирасига қайтиши кузатилди
(19-
расм).
Мазкур ҳолат Марказий банк фоиз коридори таъсирчанлигини
ошириш мақсадида овернайт депозит операциялари бўйича лимитларни
тўлиқ бекор қилиш ва доимий равишда чекланмаган миқдорда амалга
оширишни ҳамда пул-кредит сиёсати инструментларига тегишли
ўзгартиришлар киритишни тақозо этди.
Хусусан, Марказий банкнинг фоиз коридори ±2 фоиз бандгача
кенгайтирилди ва жорий 14 фоизлик асосий ставка шароитида овернайт
РЕПО ва СВОП операциялари 16 фоиздан (асосий ставка + 2 фоиз) ва
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Do'stlaringiz bilan baham: |