ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
35
II.
2021 ЙИЛДА ИҚТИСОДИЙ ШАРОИТЛАР ВА ПУЛ-КРЕДИТ
СИЁСАТИ ТАҲЛИЛИ
2
.1. 2021 йилда иқтисодий ривожланиш тенденциялари
Пандемия таъсирларини юмшатиш ва иқтисодиётни қўллаб-
қувватлаш борасида кўрилган чора-тадбирлар 2021 йилнинг учинчи
чорагига
келиб
иқтисодий
фаоллик,
иқтисодиётнинг
аксарият
тармоқларида ишлаб чиқариш суръатларини пандемиягача бўлган
даражага олиб чиқиш имконини берди.
Хусусан, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра,
мамлакатимизда жорий йилнинг 9 ойида ЯИМнинг реал ўсиши
6,9 фоизни ташкил этди (9-расм).
9-
расм. ЯИМ ва унинг компонентлар
реал ўсиши
(ўтган йилнинг мос даврига нисбатан,
кумульятив фоизда)
10-
расм. Истеъмол товарлари
ишлаб чиқариш ҳажми ўзгариши
Манба:
Давлат статистика қўмитаси
Жорий йилда қатъий карантин чораларининг киритилмаганлиги
вакцинация жараёнларининг тезлаштирилиши, аҳоли ва бизнес
субъектларининг пандемияга мослашган ҳолда ўз фаолиятларини тўлиқ
давом эттириши натижасида хизматлар соҳасида реал ўсиш
19,5 фоизни, саноат соҳасида 9 фоизни, қурилиш соҳасида 4,5 фоизни
ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 4,2 фоизни ташкил этди.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг январь-
сентябрь ойларида 10,9 фоизга ўсган бўлса, озиқ-овқат товарлари ишлаб
чиқариш 18,3 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажми эса
6,9 фоизга ўсди (10-расм).
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Do'stlaringiz bilan baham: |