Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

эгри чизиғи 
4-
расм. Буюк Британия Ғазначилиги
10 йиллик облигацияларининг даромадлилик 
эгри чизиғи 
 
Манба: Japan 10 Year Government Bond Overview 
| MarketWatch 
Манба: U.K. 10 Year Gilt Overview | MarketWatch 
2
Асосий экспорт товарларимизнинг жаҳон бозоридаги нархи динамикаси бўйича батафсил 
таҳлилий маълумотлар 4-ҳаволада келтирилган. 


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
32
 
Охирги статистик маълумотлардан шуни кўриш мумкинки, АҚШ иқтисодиёти бу 
мақсадларга эришиш йўлида илгарилаб кетди. Сентябрь ойида Қўшма Штатларда 
1991 йилдан бери максимал даражадаги - 5,4 фоизлик йиллик инфляция қайд этилди. 
Яқин вақтгача инфляция 2021 йил охиригача ўз таргет кўрсаткичига – 2 фоизга 
қайтиши кутилган эди. Бироқ ФЗТнинг сўнгги ҳисоботларига кўра, 2022 йилда бизнес 
учун зарур бўлган товарлар ва ишчи кучи танқислиги давом этаётганлиги сабабли
2022 йилда ҳам инфляция юқори даражада сақланиб қолиши мумкин. 
Шу сабабли, ФЗТнинг очиқ бозорлар бўйича қўмитаси ўзининг охирги йиғилишида 
миқдорий юмшатиш дастурининг секинлашуви 2022 йилга бориб ўз натижаларини 
бериши мумкин деб эълон қилди. ФЗТ томонидан активларнинг сотиб олиниши 
бозорнинг узлуксиз ишлашига ва қулай молиявий шароитларга замин яратади, шу 
билан биргаликда уй хўжаликлари ва корхоналарга узлуксиз кредитлар оқимини 
таъминлайди. 
Европа давлатлари марказий банклари 
Жорий йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган сўнгги йиғилишда ЕМБ (Европа 
Марказий банки) жорий инфляция суръатини вақтинчалик деб ҳисоблашда давом 
этиб, юмшоқ пул-кредит сиёсатини сақлаб қолди. Бироқ, йиғилиш натижаларига кўра, 
фақат “тўғрилаш” мақсадида ишлатиладиган активларни қайта сотиб олиш тезлигини 
пасайтиришга қарор қилинди ва активларни харид қилиш ҳеч бўлмаганда 2022 йил 
апрель ойининг бошигача давом этиши қайд этиб ўтилди. 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling