Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
38
2
.2. Пул-кредит шароитлари таҳлили
2020 йилда пандемия боғлиқ вазиятнинг иқтисодиётга
таъсирини
юмшатиш, иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш ва нархлар
барқарорлигини таъминлаш вазифалари ўртасидаги
мувозанатни
таъминлаш мақсадида Марказий банкнинг асосий ставкаси 16 фоиздан
14 фоизгача пасайтирилган ҳамда
пул-кредит шароитлари бироз
юмшатилиб
нисбатан қатъий фазага ўтказилган эди.
2021 йилда ушбу шароитлар ўзгаришсиз сақлаб қолинди ва пул
бозоридаги депозитлар бўйича реал фоиз
ставкалари банк тизимидаги
умумий ликвидлик ҳолатидан келиб чиқиб, ўртача
2-3 фоиз
даражасида шаклланиб келмоқда. Фақатгина жорий йилнинг май-июль
ойларида умумий ликвидлик ҳажмининг кескин ортиши ҳисобига мазкур
фоиз ставкаларининг сезиларли пасайиши кузатилди.
15-
расм. Пул бозоридаги депозитлар ва жисмоний шахслар муддатли
депозитлари бўйича реал фоиз ставкалари динамикаси
Лекин бу вақтинчалик аҳамият касб этиб, пул-кредит сиёсати
инструментларига киритилган зарурий ўзгариштиришлар ҳисобига фоиз
ставкалари август ойидан бошлаб
нисбатан қатъий шароитларда кўзда
тутилган даражага қайтди.
Шунингдек, жисмоний шахсларнинг
миллий валютадаги муддатли
депозитлари бўйича номинал фоиз ставкалари уларнинг
инфляцион
кутилмалари билан индексация қилинган ҳолда ҳисобланган фоиз
ставкалари ҳам
2-3 фоизлик ижобий даражада шаклланмоқда
(15-расм).