ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ
КОМИССИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИДА
ҚАТНАШАДИГАН ХАЛҚАРО ВА ХОРИЖИЙ КУЗАТУВЧИЛАР
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси ва “Ўзбекистон
Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашадиган
халқаро ва хорижий кузатувчилар тўғрисида”ги Низом иловага мувофиқ
тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий
сайлов комиссиясининг
2007 йил 18 сентябрдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси Президенти сайловида хорижий давлатлар, халқаро
ташкилотлар ва ҳаракатлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисида”ги
Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу
қарор Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов
комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа
манбаларда эълон
қилинсин.
4. Мазкур қарор ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К.
Адилов зиммасига
юклансин.
Марказий сайлов комиссияси
Раиси М. АБДУСАЛОМОВ
Тошкент шаҳри,
2016 йил 15 сентябрь,
№ 734.