Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги марказий аппаратида мавжуд бўлган бўш иш ўринларига танлов эълон


ИПОТЕКА КРЕДИТИ БОЗОРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА


Download 395.48 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana09.06.2023
Hajmi395.48 Kb.
#1470594
1   2   3
Bog'liq
08-18 11 2022

ИПОТЕКА КРЕДИТИ БОЗОРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА 
РИВОЖЛАНТИРИШ ДЕПАРТАМЕНТИ 
 
Ипотека кредити бозорини молиялаштириш бўлими 
 
 
II. Етакчи мутахассиси
 
 
Талаблар: 
- иқтисодий олий маълумотга эга ва иқтисодиёт, молия, банк иши, ипотека кредити 
бозори соҳаларида ёки шунга ўхшаш йўналишларда камида 1 йиллик иш тажрибага 
маъқулланади;
- молиявий институтлар, молиявий ҳисоб-китобларни билиш ва молиявий таҳлил 
қила олиш кўникмаларига эга бўлиш;
- компьютер саводхонлиги бўйича - Microsoft Word, Exсel ва Power Point 
дастурларида профессионал даражада ишлай олиш;
- банк-молия соҳасидаги асосий қонунчилик ҳужжатлари ҳамда уй-жой давлат 
дастурлари ва ипотека бозори бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни яхши билиш; 
- тижорат банкларидаги кредитлаш йўналиши бўйича кредитлашнинг тамойиллари 
ва шартлари бўйича тушунчага эга бўлиш;
- бюджет тизими бюджетлари билан ишлаш бўйича умумий билимларга эга бўлиш; 
- рус ва инглиз тилларда эркин сўзлаша олиш ва расмий ёзишмалар олиб бориш;
- Иккинчи босқичда (тест синови) камида 65% балл олиш; 
- Давлат хизматида гендер тенглигини таъминлаш ва жамият ҳаётида хотин-қизлар 
ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида, хотин-қизлар номзодлари маъқулланади. 
 
Вазифалар: 
- Ўзбекистон Республикасида ипотека бозори ва давлат уй-жой сиёсатини 
такомиллаштириш юзасидан лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- ипотека кредити бозори ва уй-жой давлат дастурларида иштирок этадиган тижорат 
банклари билан узоқ муддатли кредит ресурслари ажратиш бўйича шартномалар 
тузиш ва зарур ҳолларда уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб бориш; 
- ипотека бозорини самарали молиялаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
- давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ипотека бозорини ривожлантириш учун 
ажратилган маблағларни ҳисобини мунтазам юритиб бориш;
- ипотека бозорини ривожлантиришга ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли 
ва оқилона сарфланишини таъминлаш;
- давлат бюджетидан ипотека кредити учун ажратилган ресурс маблағлари ижроси 
тўғрисидаги (ойлик, чораклик ва йиллик) ҳисоботлар ва ажратилган субсидиялар 
бўйича маълумотларни тайёрлаш;
- республикадаги макроиқтисодий ҳолат ва ўзгаришларни ҳамда халқаро молия 
бозорларидаги вазиятни акс эттирувчи кўрсаткичлар билан ишлай олиш;
- ДМБАТ тизимида ишлаш;
- иқтисод, молия, банк соҳаларидаги билимларини мунтазам ошириб бориш ва 
хорижий тилларни ўрганиш бўйича ўз устида ишлаш;
- лавозимга мос бошқа талаблар.
 

Download 395.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling