Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси:
|
Шакл: суҳбат-маъруза, жамоавий
Метод: оғзаки, кўргазмали, тақдимот
Восита: ўқитувчи нутқи, аудио-видео аппаратлар, слайдлар
Усул: визуал, мимика, пантомимика, аклий хужум
Назорат: оғзаки (савол-жавоб), кузатиш, фикр алмашуви
Баҳолаш: оғзаки рағбатлантириш, ташаккур
|
Амалиётчи: ______________
имзо Ф.И.Ш.
“Давлат харидлари тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари”
мавзуси бўйича маъруза машғулотининг технологик харитаси
Иш вақти ва босқичлари
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Тингловчилар
|
Тайёргарлик босқичи
|
1.Мавзу бўйича тақдимот ўқув материалини тайёрлаш.
2. Тингловчиларни фаоллаштириш учун мавзу доирасида саволлар, кўргазмали схемалар тайёрлаш.
3. Тингловчиларни янги мезон, тамойил ва талаблар билан таништириш мақсадида меъёрий ҳужжатлар билан танишиб чиқиш
|
|
1-босқич
Ўқув машғулотига кириш
(10 дақ.)
|
1.1. Мавзу номини экранга чиқаради ва ушбу мавзуни тушунтиришдан кутилаётган асосий натижалар ҳақида ахборот беради.
1.2. Мавзуни ёритиш бўйича режа саволларини намойиш этади.
1.3. Машғулот суҳбат-маъруза шаклида ўтишини тушунтиради. Экранга суҳбат қандай ташкил қилиниши ҳақида эслатмани чиқаради.
1.4. «Ақлий ҳужум» усули билан тингловчиларни фаоллаштиради. Саволларга ўйлаб туриб жавоб беришни таклиф этади (жавоблар 1-2 сўздан иборат бўлиши кераклигини эслатади):
1. Давлат харидлари жараёни қандай режалаштирилиши лозим?,
2. Кичик бизнес субъектлари кимлар?
Бир тингловчига барча жавобларни доскага ёки флип-чартга ёзиш таклиф этилади. Бунинг учун 10 дақиқа ажратилади. Вақт тугагач, фикрлар билдириш тўхтатилади ва жавобларни таҳлил қилиш бошланади.
|
Тинглайдилар
Ёзиб оладилар
Тинглайдилар ва суҳбат қоидалари билан танишадилар
Ўйлайдилар, муҳокама қиладилар ва саволларга жавоб берадилар
Фаол иштирок этадилар, жавоб варианти ҳақида кетма-кетликда гапирадилар
|
2-босқич.
Асосий босқич
(60 дақ.)
|
2.1. Рower Point дастури асосида кўргазмали материаллар ёрдамида маърузани тақдимот қилади.
2.2. Маъруза давомида давлат харидлари, унинг моҳияти, предмети, субъектларини тушунтиради. Тингловчилар ёзиб олиши учун асосий тушунчаларни таъкидлайди ва шарҳлайди.
2.3. Давлат харидларининг асосий тамойиллари ва режалаштириш жараёнини тушунтиради, вазифаларини слайдлар орқали тушунтиради.
2.4. Давлат харидларининг ижросини тўғри таъминлаш йўналишларини тушунтиради ва натижалар таҳлилини тингловчилар билан биргаликда амалга оширади
2.5 Давлат харидлари тизимига кичик бизнес субъектларини жалб қилишнинг мақсади, механизми ва тартибини тушунтиради, тингловчилар билан фикр алмашади, суҳбат олиб боради
2.6. Тингловчилар билимини мустаҳкамлаш мақсадида саволлар беради.
2.7. Олинган жавоблар асосида маъруза режасида белгиланган вазифалар бўйича хулоса ясайди. Тингловчилар эътиборини мавзунинг асосий жиҳатларига қаратади.
|
Тинглайдилар
Ёзиб оладилар
Саволларга жавоб берадилар
Тинглайдилар
Ёзиб оладилар
Фикр алмашадилар
|
3-босқич.
Якуний босқич
(10 дақ.)
|
3.1. Умумлаштиради ва мавзу саволлари бўйича хулоса чиқаради.
3.2. Мустақил ишлаш учун топшириқ беради:
(1) назорат саволларига ҳамда мустақил ишга тайёрланиш.
(2) амалий машғулотга тайёрланиш.
|
Тинглайдилар
Топшириқни ёзиб оладилар
|
Амалиётчи: ______________
имзо Ф.И.Ш.
.
Do'stlaringiz bilan baham: |